Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиникаси. ОИВ касаллигидаги инфекцион жараён ҳам 
барча юқумли касалликларда бўладиган инфекцион жараён 
қонуниятлари асосида кечади. 
Инфекцион жараён қуйидагича ривожланади: 
Касалликнинг юқиши 
Инфекциянинг яширин даври. 


272 
ОИВ касаллигининг бирламчи ўткир клиник кўриниш даври. 
ОИТСга мужассамлашган белгилар даври (ассоцирланган 
симптомокомплекс ёки ОИТСга қариндош симптомокомплекси). 
ОИТС- Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми даври. 
1. Касалликнинг юқиши. 
Вирус кўпинча, бемор билан жинсий алоқа қилганда, бемор 
қони билан ифлосланган асбоб-анжомларни қўллаганда, бемор 
қонини, қон зардобини қуйганда, бемор онадан болага 
ҳомиладорлик ёки туғиш вақтида ва кўкрак сути билан эмизганда 
(агар чақалоқнинг оғиз бўшлигидаги шиллиқ қаватлар ёки тилида 
жароҳатлар, ярачалар бўлса) юқиши мумкин. Таркибида маълум 
миқдорда вирус билан зарарланган биологик суюқлик (қон, қон 
зардоби) жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларга (кўз, оғиз 
бўшлиғи) тушганда юқиш эҳтимоли бор. 
2. Инфекциянинг яширин даври. 
Бу давр ОИВни юқтириб олгандан кейин, таҳлилий 
ўзгаришсиз ва таҳлилий ўзгаришлар даврларига бўлиниб, 1неча 
ойдан 5-10 йил ва ундан кўпроқ давом этиши мумкин. 
Касалликнинг бошланғич кўрсаткичлари антигенемия ва 
вируемия бўлиб, сал кечикиброқ 2-6 ҳафтадан кейин вирусга 
қарши специфик антителолар пайдо бўлади ва узлуксиз бир неча 
ойдан касалликнинг сўнгги давригача давом этади. ОИТС 
даврига келиб эса специфик антителолар титри қонда камаяди. 
Бундай ҳолга сероконверсия дейилади. Сероконверсия – қондаги 
антигенемия билан алмашиб туриши мумкин, бундай ҳолни эса 
серонегативация дейилади. Шу давридан бошлаб организмда 
иммунодисфункция ва иммунодефицит кучая боради. 
3. ОИВ инфекциясининг бирламчи ўткир клиник кўриниш 
даври. 
Бу даврда 17-25% ОИВни юқтириб олганларда носпецифик 
ўткир клиникаси гриппга ёки юқумли мононуклеозга хос 
белгилар кузатилади. Бунда тана ҳарорати кўтарилиб, бир неча 
гуруҳ лимфа безлари, жигар ва талоқ катталашади, буғимларда 
оғриқ бўлиши мумкин. Терида тошмалар пайдо бўлади. Бундай 
ҳол 10-12 кун давом этиб, беморлар тузалиб кетадилар. Қонни 
ОИВ касаллигига текширилганда мусбат натижа кузатилади, 
кондаги Т-лимфоцитлар микдори бироз камайган бўлади. 
ОИВни юқтириб олган бошқа гуруҳ шахсларда эса ҳеч 
қандай клиник ўзгаришлар бўлмаган ҳолда, ўзлари тиббий 
текширувдан ўтиб, махсус ВИЧ лабораториясида қон топшириб, 


273 
ОИВга специфик таҳлиллар (ИФА) мусбат натижа бўлгандагина, 
ўзларини ОИВ ташувчи эканликларини биладилар. 
ОИВни юқтириб олганларнинг бошқа бир қисмида иммун ва 
асаб тизимларини шу вирус таъсирида зарарланганлиги сабабли, 
ҳеч қандай клиник белгилар бўлмасдан туриб, қайталанувчи 
тарқоқ лимфоаденопатия ҳолати кузатилади. Бунда одам 
организми периферик лимфа тугунларини икки ва ундан кўпроқ 
қисмида лимфа тугунлари катталашганлиги сезилади (чов 
соҳасидан ташқари), пайпаслаганда эса оғриқсиз, қузғалувчан 
бўлиб, бундай ҳол 3 ой ва ундан кўпрок вақтгача давом этади. 
Бундай ҳолни тарқалган лимфоаденопатия дейилади. Бу даврда 
ОИВ билан касалланган шахсларда – патогенетик белги 
ҳисобланган- «тукли лейкоплакия» кузатилади. Бунда тилнинг ён 
томонларида оқиш рангли энантемалар бўлиб, бошқа 
этиологияли энантемалардан фарқлирок, у тилнинг остки 
қисмида бўлмайди ва шпатель билан кўчирилганда кўчмайди. 
Аста-секин 
бу 
давр 
ОИВ 
касаллигининг 
ОИТСга 
мужассамлашган белгилар даврига ўтади. 
4. 
ОИТСга мужассамлашган белгилар даври (СПИД 
ассоцирланган симптомокомплекс- САС). 
ОИТС даврининг бошланишидан олдинги давр – преСПИД 
бўлиб, бунда клиник кўринишлар носпецифик ҳолда кечади. 
ОИТС даврининг олдинги даврида номаълум сабабларга кура 
тана харорати 38-40
о
гача кўтарилиб, кечга яқин ва тунда кучаяди. 
Бемор кўп терлайди, умумқувватсизлик, тана вазнининг 
камайиши, сабабсиз ичининг суриши кузатилади. Беморларда кў-
пинча бир-бири билан боғланган ёки боғланмаган ноаниқ 
симптомлар кузатилади. Бундай симптомлар фақат ОИТСга хос 
симптомлар бўлмай, уларнинг баъзилари ўзига мустақил синдром 
хисобланади ва «ОИТСга боғланган уйғунлик»- «СПИД 
ассоциированный симптомокомплекс (САС)» дейилади. Бундай 
уйғунлик бир неча йил давом этгандан кейин беморларда 
ОИТСнинг айнан клиник кўринишлари намоён бўлади. 
САС-ОИТСга боғланган уйғунлик даврининг кейинги 
босқичларида юқоридаги клиник кўринишларга- оғиз бўшлиги 
шиллиқ қаватларда замбуруғли касалликлар, доимий йўтал, ўраб 
олувчи темиратки (Herpes simplex), тери касалликлари, Капоши 
саркомаси сингари ўта хавфли касалликлар қўшилади. Бундай 
касалликларнинг қўшилиши беморларда ОИТС касалининг 
классик манзараси намоён бўлишига олиб келади. Бу ҳодиса 


274 
иммун тармоқнинг Т-лимфоцитли ҳужайра танқислиги билан 
боғлиқлигидадир. 
Ушбу босқичда ОИВ касаллигига гумон қилиш учун 
мужассамлашган 
белгилардан 
(СПИД 
ассоцирланган 
симптомотокомплексдан) 2 ва ундан кўпроқ клиник ва таҳлилий 
кўрсаткичлар бўлиши керак. 
5 ОИТС- орттирилган иммунитет танқислиги синдроми даври. 
ОИВ касаллигига чалинганларнинг бир қисмидагина (25%) 
касалликнинг ОИТС даври намоён бўлади, лекин кўпчилик ОИВ 
билан зарарланганлар лимфоаденопатия давридан тўғридан-тўғри 
ОИТС даврига ўтади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling