Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ИЧБУРУҒ
 
Ичбуруғ - шигеллалар қўзғатадиган, умумий заҳарланиш 
ва йўғон ичак дистал қисмининг зарарланиши билан кечадиган 
юқумли касалликдир. 
Ичбуруғ тўғрисидаги тўлиқ маълумотни биринчи бўлиб, 
юнон врачи Аретей ёзган. 
Ичбуруғ сўзи юнонча dys - бузилиш ва enteron – ичак 
сўзларидан олинган бўлиб, бу термин эрамиздан олдинги IV- V 
асрларда яшаган Гиппократ томонидан – ич кетиш ва қорин 
оғриғи билан кечадиган касалликларни белгилаш учун киритил- 
ган. Ичбуруғнинг юқумли касаллик эканлиги тўғрисидаги 
тушунча, унинг қўзғатувчиси топилишидан анча илгари маълум 
бўлган. ХIХ аср бошларида рус олимлари Н. И. Пирогов ва М. 
Я. Мудров ичбуруғни экзоген ичак эпидемик касаллиги деб 
ҳисоблаганлар ва унга қарши курашиш учун санитария–гигиена 
ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар ўтказишини таклиф 
қилганлар. 
Ичбуруғ касаллиги Ер шарининг барча нуқталарида учрайди. 
Айрим ҳудудларда эпидемия шаклида кечади. Краснодор 
ўлкасида 2002 йил 6 ноябрда 1386 бемор Зонне ичбуруғи билан 
касалхонага тушади (09.11.2002. Вести.) Бизнинг Республикамиз 
ҳудудида эса ичбуруғ касаллигининг йилдан йилга камайиши 
диққатга сазовордир. 1996йилда 13598 нафар бемор қайд 
қилинган бўлса 2004 йилга келиб, бу рақам 3885 нафарни ташкил 
қилди (Ниёзметов Б.И. 2005)
 
Этиологияси. Ичбуруғ бактериялари Shigella микроблар 
авлодига мансубдирлар. Ҳозирги кунда шигеллаларнинг бир - 
биридан биокимиёвий ва серологик хусусиятлари билан фарқ 
қиладиган 50 дан зиёд турлари аниқланади.


52 
Шигеллалар узунлиги 2-3- мкм, эни 05-0,7 мкм, ҳаракатсиз, 
грамманфий таёқчалар бўлиб, спора ва капсула ҳосил қилмайди. 
Шигеллалар лактозани парчалаши натижасида кислота ва камдан 
- кам ҳолларда газ ҳам ҳосил қилади. Маннитни эса жуда яхши 
парчалайди. Шигеллалар ўзида 0-ҳамда К- антигенлар сақлайди. 
О- антиген, иссиқликка чидамли, бактерия танаси билан чамбар- 
час боғлиқ. К- антиген иссиқликка чидамсиз, бактерия танаси 
билан нисбатан суст боғлиқ.
Ичбуруғ қўзгатувчиларининг замонавий таснифи бўйича 
улар 4га бўлинади: 1.Sh. dysenteriae ўз ичига Григорьев-Шик, 
Штуцер-Шмитц ва Лардж-Сакс шаклларини олади; 2.Sh. boydi; 3. 
Sh. flexneri; 4.Sh. Sonnei.
Ичбуруғ қўзғатувчиларининг топилиши билан бир вақтда, 
касалликнинг патогенези, иммунитети, клиник кўриниши ва 
давоси ҳам ўрганилди. 
Ҳозирги кунга келиб Республикамизда ичбуруғ касалли- 
гининг жуда кўп қисми Флекснер ва Григорьев-Шиг шигеллалари 
томонидан чақирилмоқда. 
Шигеллалар экзотоксин, эндотоксин, ферментлар ва бошқа 
биологик фаол моддалар ишлаб чиқаради. Шигеллалар 
экзотоксини оқсил табиатли заҳар бўлиб, термолобилдир ва 
фақат Григорьев-Шиг қўзғатувчилари томонидан ишлаб чиқари- 
лади. Эндотоксин эса, термостабил-углевод оқсил липидли 
комплекс бўлиб, шигеллаларнинг ҳамма турлари томонидан 
ишлаб чиқарилади. 
Григорьев-Шиг шигеллалари юқори вирулентлиги билан 
фарқланади, вирулентлик борасида кейинги ўринларни Флекснер 
ва Зонне қўзғатувчилари эгаллайди. 
Ташқи муҳитда чидамлилик борасида эса юқоридагининг 
аксини кўриш мумкин. Энг чидамли Зонне қўзғатувчилари бўлса, 
энг чидамсиз Григорьев-Шиг қўзғатувчиларидир. Флекснер 
қўзғатувчилари эса ўрта ҳолатни эгаллайди. 
Ўзгарувчанлик шигеллаларнинг муҳим хусусиятларидан 
биридир. Бу яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда шигеллаларнинг 
морфологик донадор шаклларда, ўстирилганда эса S-шаклидан
R-шаклларга ва аксинча ўзгаришидир.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling