Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Давоси. Вирусли гепатитларни даволаш асосан икки 
йўналишда олиб борилади. Биринчи этиотроп даво бўлиб, асосан 
бу вируслар репликацияси, элименациясига қаратилгандир. 
Этиотроп даво асосан В, С, Д вирусли гепатитларда сурункали 
шаклига ўтиш хавфи туғилганда буюрилади. Иккинчи йўналиш 
патогенетик бўлиб, беморнинг ёши, касаллик кечим оғирлиги ва 
ҳамроҳ касалликлари ҳисобга олиниб амалга оширилади. 
Касалликнинг бошланғич даврида енгил шаклларни даволашда 
асосан режим, парҳез ва суюқликлар (минерал сувлар, сок, 
шарбатлар, кўк чой) ни истеъмол учун буюриш билан 
чегараланади. Касалликларнинг ўратача оғирлик ва оғир шакл-
лари билан оғриган беморларни даволашда эса юқоридагилар 
билан биргаликда дори-дармонлар ҳам буюрилади. 
Касалликнинг бошланғич даврида буюрилган тўшакли режим 
жигарни қон билан таъминлашни яхшилаб, энергетик зўриқишни 
камайтириб, жигар ҳужайраларни тезроқ тикланишига олиб 
келади. ВГ билан хасталанган беморлар учун тайинланган 
парҳезга икки талаб: яъни яллиғланган жигарни ҳимоя қилиш, 
ҳамда организмни зарур бўлган озуқалар билан таъминлашга 
қаратилиши лозим.


121 
Ҳозирги пайтда ВГ ларда белгиланадиган парҳез қайта кўриб 
чиқилган. Парҳезнинг асосини ташкил қиладиган углеводлар 
миқдори кескин камайтирилиши тавсия этилади, чунки 
углеводларнинг ортиқча буюрилиши липогенез жараёнини 
кучайтириб, жигарда ёғ тўпланишига сабаб бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари кўп миқдорда қанд истеъмоли ўт ажратиш 
функциясини бўғиб, оғирлик даврининг чўзилишига олиб келади. 
Углеводларга қарши ўлароқ парҳезга оқсиллар миқдорини 
ошириш мақсадга мувофиқдир. Қон плазмасининг 60-65%ни 
ташкил этадиган алъбумин, фибриноген асосан жигарда синтез 
қилинади. Оқсил тақчил парҳезни буюрилиши, ҳамда оқсиллар 
синтезининг бузилиши, қон ивиши, антителоларни ҳосил 
бўлиши, ҳамда жигар тикланишига салбий таъсир кўрсатади. 
Парҳезда ёғлар миқдорини оширишнинг ижобий натижаси илмий 
асослаб берилган. Ёғлар миқдори каллорияли маҳсулот 
ҳисобланади. Бундан ташқари поливалент эссенциал ёғ кислота-
лари ҳужайра мембраналарида фосфолипидлар биосинтезига 
ижобий таъсир кўрсатади ва ёғда эрувчан витаминларнинг синтез 
манбаи ҳисобланади. Шундай қилиб, углеводга бой оқсиллар 
чекланган ёғлар ман қилинган парҳез нафақат фойдасиз, балки 
зарарлидир. Шунинг учун беморларга оқсил, углевод ёки тўлиқ 
таркибли парҳез буюрилиши физиологик муҳтожликнинг ўрнини 
босади. Кунлик истеъмолнинг 90 –100гр оқсил, 80-100 гр ёғ, 350-
400 гр.ми углеводлар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Оқсилнинг 
50% ўсимлик ва сут табиатли, ёғнинг 80-85% ўсимлик мойи 
бўлиши шарт. Ош тузини чегаралаб, 1,5-2,5 литр суюқлик 
истеъмоли тайинланади. Парҳез белгилашда касаллик даври 
эътиборга олинади. 
Вирусли гепатитларни дори-дармон патогенетик давоси 
кўпчилик учун таниш бўлганлиги тизма асосида тўхталиб, янги 
дорилар тўғрисида батафсил тўхталамиз.
1. Умумий зарарланишга қарши 5%ли глюкоза, декстроза, 
Рингер эритмаси, гемодез, реополиглюкин, реомакродекс вена 
ичига юбориш тавсия этилади. 
2. Сув туз мувозанати бузилишини бартараф қилиш ҳамда 
электролитик мувозанатни сақлаш мақсадида “Трисол”, 
“Ацесоль”, “Хлосоль”, “Квартасоль”, “Лактасоль” эритмалари 
вена ичига буюрилади. 


122 
3. Витаминотерапия аскорбинат кислотаси, аскорутин, ревит 
“Бемикс” 
“Кокорбаксилаза”, 
“Декамевит”, 
“Гексавит” 

“Гаптавит”, “Олиговит” , “Юникап” ва бошқалар. 
4. Ўт хайдовчи перепаратлар, холосас шифобахш ўтлар 
(наматак меваси, бўзноч, бўймадорон, маккажўхори попуги) 
дамламаси. 
5. Жигар ҳужайраларида алмашинув жараёнини яхшилаш 
учун липовой кислотаси, калий оротат, липомид препаратларини 
буюриш. 
6. Жигар ҳужайралари мембранасини мустаҳкамлаш ҳамда, 
ҳужайрада 
метаболитик 
ўзгаришларни 
бартараф 
қилиш 
мақсадида гепатопротекторларни (фосфоглив, кобавит, эссен-
циале, гепабене, гептрал ва бошқалар) буюриш мақсадга 
мувофиқдир.
7. Ўтнинг димланиши билан кечувчи ВГ ларни даволаш 
худди типик шаклларни даволашдек олиб борилади. Қўшимча 
равишда ёғда эрувчи витаминлар А ва Е витаминлари, 
спазмолитиклар, ўт ҳайдовчи препаратлар, ўт кислотаси 
адсорбентлари, антигистамин препаратлар қичишга қарши 
препаратлар буюрилади. Ўт кислотаси адсорбентларида холес-
тирамин ва билигнин кенг кўламда қўлланилади. Препаратлар 
суспензия шаклида холистирамин 4,0, билигнин 5,0-10,0 3 маҳал 
овқатдан 30-40 минут кейин буюрилади. 
Ўт хайдовчи препаратлардан холосас, танацехол, урсофальк 
флакумин касалликни даволашда юқори натижа беради. 
Спазмолитиклардан ношпа, платифиллин препаратлари агар 
ёрдам қилмаса, 2,4% ли эуфилин буюрилади. 
Кучли қичиш юқоридаги дори дармонлар билан олинмаса, 
унда гемабсорбция, УФО-АК ва плазмоферез қилиниши мақсадга 
мувофиқдир. Касалликнинг бу турида ичакда ўт пигментларини 
қайта сўрилишини камайтириш мақсадида дюфалак буюрилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling