Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патогенез. Қорин тифи билан паратифларни ривожланиши 
бир хилдир. Қўзғатувчилар юқорида қайд қилинган йўллар 
ёрдамида оғиз орқали организмга тушади. Ошқозоннинг 
кислотали муҳити бу қўзғатувчилар учун ноқулай ҳисобланиб, 
бир қисм қўзғатувчилар парчаланади. Сўнгра тиф-паратиф 
касалликларининг микроблари ингичка ичакга кириб олади ва 
унинг лимфа ҳосилаларига - яъни солитар уларнинг тўпланиб 
турган жойи - пейеров пилакчаларига сингиб киради. Микроб -
лар “ ички ” эшиклардан иборат тўсиқдан ўтгач, ичакнинг лимфа 
ёриқлари ва томирлари орқали регионар лимфа тугунларига 
тушади ва зўр бериб кўпаяди. Натижада гиперемия пайдо бўлади 


35 
ва лимфа тўқимаси ҳужайралари реакцияси билан лимфа 
тугунлари катталашуви юз беради. Лимфа тўқимасида бактерия- 
ларни кўпайиши қорин тифи қўзғатувчисини одам организмида 
паразитлик қилишнинг асосий биологик маъносини ташкил 
қилади. Микроблар ичак тутқич лимфа тугунларининг тўсиқ
вазифасини пасайтириб қон оқимига кириб боради ва 
бактериемия яъни, бактерияларни қонда бўлиши юз беради. (1-
расм). Бу эса яширин даврининг тугагани ва касалликнинг 
клиник манзарасини бошланганидан далолат беради. Қонга 
ўтаётган микроблар сони кундан - кунга ортиб боради-ю, шу 
билан бир вақтда иммунологик ҳимоя механизмлари вазифасини 
адо эта бошлайди. Қоннинг бактериоцид хоссалари таъсирида 
бир қисм бактериялар ҳалок бўлади ва ичидан заҳар-эндотоксин 
ажралиб чиқади, ҳамда умумий заҳарланиш фазасини келтириб
чиқаради. Бунга жавобан организмдан махсус антитела ишлаб 
чиқаради. 
Касаллик жараёнида ривожланадиган ҳимоя реакциялари 
орасида микробларнинг ҳар - хил аъзолар (жигар, талок, суяк 
кўмиги, лимфа тугунлари ва бошқалар) тўрсимон - эндотелиал 
тўқималарида интенсив равишда ўрнашиб қолади. Натижада 
асосий инфекция локал шаклга ўтади. Бу микробларнинг тўқима- 
ларга паренхиматоз диффузия босқичи бўлади. Босқич ҳар - хил 
органлар 
зарарланишининг 
клиник 
белгилари 
билан 
ифодаланади. Жигар ичакка ўт суюқлиги билан тиф бактерия- 
ларини ажратади. Бу микроблар организмда қисман нажас орқали 
чиқарилади, уларнинг бир қисми эса ингичка ичак шиллиқ 
парда орқали касаллик юққанда – яъни, биринчи марта тушганда
сенсибилизация қилиниб бўлган ичаклар лимфатик аппаратига 
тушади. Бу аллергик реакциялар фазаси бўлади. Бунда эса оддий
яллиғланиш жараёни гиперэргик Артюс феномени нусхаси 
бўйича ўтадиган реакцияга айланади. 
Сўнгра организмдаги бузилган мувозанатни қайта тиклашга 
ва иммунитетнинг шаклланишига олиб борувчи иммунобиологик 
жараёнлар содир бўлади. Бу давр навбатдаги патогенетик занжир 
звеносининг маъносини-яъни иммунитет шаклланишини ташкил 
этади. Микробларни тўқималарда маҳкамланиб қолиши натижа- 
сида, шунингдек қонда махсус антителоларни тўпланиб қолиши 
натижасида 2-чи ҳафта охирларга келиб қондаги тиф таёқчалари- 


36 
ни сони камаяди. Бу даврда улар кўп миқдорда ичакларда ва ўт 
пуфагида топилади. Баъзи ҳолларда бутунлай соғайиб кетгани- 
дан кейин ҳам тиф бактериялари ўт пуфагида ва пешоб чиқа- 
риш йўлларида узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин.
Шундай қилиб, тиф-паратифларни патогенези жуда мурак 
каб. Уни шаклланиши кўп омиллар, асосан, касал организмнинг 
хусусиятларига боғлиқдир.
Қорин тифи ва паратифлар билан оғригандан сўнг организмга
махсус барқарор иммунитет ўрнатилади. Қорин тифида қайта 
касалланиш мустасно тариқасида кам учрайди. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling