289
8.Ойнани стол ёки шкафда тик тушадиган куёш нури, чанг ва
пашшалардан эҳтиёт қилган ҳолда қуритиш учун горизонтал
ҳолда қўйиб қўйилади.
9.Қалин томчи асосан қонда
безгак плазмойидларини,
шунингдек, қайталама тиф спирохеталарини топиш учун
қўлланилади.
НЕЙРОТОКСИКОЗДА ТАЛВАСА СИНДРОМИНИ
БАРТАРАФ ҚИЛИШ
1.
Талваса синдроми кузатилганда, тезда вена ичи ёки
мушак орасига аминазин ёки реланиум юборилади. Баъзан мушак
орасига литик аралашма (2,5% ли аминазин -1,0 мл + 2,5% ли
пипольфен эритмаси 1,0 мл + 0,25 % новакаин эритмаси)
қилинади.
2.
25% магний сульфат эритмаси 1 кг вазнга 0,2 мл да
мушак орасига юборилади.
1.
Юқоридагилар
натижа бермаса, 20% ли глюкоза
эритмаси билан 1кг вазнга 50-100 мг ГОМК эритмаси вена ичига
секин юборилади.
2.
Кўрсатмага мувофиқ 10% ли кальций глюконат ёки
кальций хлор эритмаси ёшига монанд 1 мл дан вена ичига секин
юборилади.
3.
Дегидратацион терапия:
а) 1 кг вазнга 15-20% ли маннитол 1-1,5 г қуруқ
масса
ҳисобида, лазикс 1-3 мг/кг мушак орасига кунига 2-3 маҳал,
кейинчалик диакарбга (0,125-0,25) ўтилади.
б) 20% ли глюкоза эритмаси инсулин ва витаминлар билан
бирга буюрилади.
в) юқори концентрацияли 30-50 мл
плазма вена ичига
юборилади.
4.
Лозим топилса, орқа мия пункцияси қилинади.
5.
МНС томонидан чуқур ўзгаришлар кузатилса,
преднизалон ичишга 1-2 мг/кг ёки парентериал 2,0-5,0 мг/кг
юборилади.