Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Давоси. Ичбуруғга чалинган беморларни даволаш мақсадли
ва асосланган бўлиши шарт. Даволаш парҳези даволашда етакчи ўринни эгаллайди. Беморларга ичак шиллиқ қаватини механик ва кимёвий таъсирлайдиган маҳсулотлар кирмайдиган Певзнер бўйича 4- стол буюрилади. Касалликнинг ўткир даврида гўштли ва товуқ шўрва, қайнатилган балиқ, бўтқалар, тоза творог, 2-3 кунлик қатиқ, қаттиқ нон, анор тавсия этилади. Бемор кунига кам-кам 4-5 марта овқатланиши керак. Даволашнинг асосий омилларидан бири кўпроқ суюқлик истеъмоли ҳисобланади. Беморларга регидрон, глюкосолан, уй шароитида эса қанд-тузли эритма (1 литр қайнатиб совутилган сув+40г оққанд кукуни+5г туз+2,5 чой қошиқ ичимлик содаси) си тавсия қилинади. Дори-дармонли даволаш қўзғатувчи ва унинг заҳарига қарши, патогенетик ва симптоматик буюрилиши шарт. Касалликнинг 1-2 кунида ошқозонни ювиш, тозаловчи ҳўқна ўтказиш даволаш самарасининг юқори бўлишини таъминлайди. Ичак энтеросорбитлари (смекта, бектит-М) бактериялар ва уларнинг заҳарларини организмдан чиқаришга самара беради. Бектит-М таркибида алюминосиликат сақлаган юқори энтеросорбцион фаолликка эга меъда ичак йўлининг фаолиятини тез тиклайдиган самарали препарат. Препарат ўткир ва сурункали диареяларда, ўткир ичак инфекциялари (сальмонеллез, ўткир ичбуруғ, эшерихиозлар, овқат токсикоинфекциялари ва бошқа- лар)да, ҳамда ичак кучаниқларида қўлланилади. Бектит катталарга 1 пакетдан кунига 3маҳал суспензия ҳолида буюри- лади. Пакетдаги кукун қайнатиб совутилган сувга (сув харорати 18-20 о С) аста-секинлик билан суспензия ҳолига келгунча аралаштирилади. Болалар учун 1-2 ёшда кунига 1 пакетик, 2 ёшдан катталарга 2 пакетик кунига 3 мартага белгиланади. Болаларга кукун қанд, глюкоза ёки асал билан ширинрок ҳолда бериш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling