Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ТЕНИАРИНХОЗ 
Тарифи. Бу гижжа касаллиги перорал, антропоноз 
биогелминтоздир. Ривожланиб етилган бу гижжанинг узунлиги 
7-10 метргача боради, эни 1,5-2 см, тумшуғида 4 та сўрғичи бор. 
Қуролланмаган, бир неча бўлаклардан иборат бўлиб, лентасимон 
(2000 тагача). Дистал қисмидаги бўлакчаларнинг ўлчами 20 х 30 
х 12 мм. Ҳар бир бўлакча ичида онкосфераси бор. Одам бу 
гижжанинг асосий хўжайини ҳисобланади.
Этиологияси. Ривожланиб етилган гижжадан узилиб чиққан 
бўлакчалар нажас орқали ташқарига чиқарилади. Бу гижжа 
бўлаклари ҳар хил йўллар билан асосан одам нажаси билан 
ифлосланган хашак ва сув орқали шохли қорамоллар организ-
мига киради. Қорамол ичагида гижжанинг личинкалари парда 
ичидан чиқиб, қонга тушади ва мушаклар орасидаги бирикти-
рувчи тўқималарга ўрнашади ва юмалоқ пуфакка ўхшаш шаклга 
киради (финка). Ана шундай қорамол гўштини истеъмол қилиш 


147 
натижасида бу финкалар одам ичагига тушади ва ривожланиб 
балоғатга етади. Эркакларга нисбатан аёллар кўп касалланадилар.
Патогенези. Гижжанинг сўрғичлари ичак шиллиқ пардасини 
шилиб жароҳатлайди, изтироблайди. Гижжадаги модда алмаши-
нув чиқиндилари заҳарли таъсир қилади. Ичакдаги тайёр озуқа 
моддаларга шерик бўлиб бемор оганизмига озуқа етмаслигига 
сабаб бўлади. Асосан сўрғичлари билан ичакни зарарлайди.
Клиникаси. Бемор тинкаси қурийди, тажанг бўлиб қолади, 
олдин кўп овқат истеъмол қилади, кейинчалик иштаҳаси бўғила-
ди. Қорни оғрийди, бемор ухлаб ётган вақтида кўпинча кечаси 
анусдан гижжа бўлакчалари ташқарига чиқади, бемор кўнгли 
айнийди. Қорни қапчийди, баъзан ичи кетади, оғриқ ўнг ёнбош 
соҳасида бўлади. Тили катталашади. Неврологик белгилар бош 
оғриши, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқусизлик, тутқаноқ ҳолати 
кузатилади. Гемограммада – лейкопения, эозинофиллар ошиши
4/1 қисм беморларда анемия кузатилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling