Тиббиёт таълим муассасаларида “ЮҚумли касалликлар” фанини ўҚитишнинг ўрни ва аҳамияти
Download 37.55 Kb.
|
Мақола Педагогик махорат (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
ТИББИЁТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ Асқарова Ўғилхон Мамашакировна Наманган давлат универститети, педагогика фанлари доктори, профессор @......... Собирова Дилфуза Зокировна Наманган давлат универститети, мустақил тадқиқотчиси @............ Аннотация: Мақолада турли ҳил юқумли касалликларни келиб чиқиши олдини олиш, инсон жамиятда соғлом бўлиши, хамда ишлаш кобилиятини саклаган холда узоқ умр кўриши. Ҳар бир инсон саломатлигини сақлаши, мустахкамлаш у билан бирга техника тараккиёти инсоннинг ўзининг саломатлигига қолаверса бу хамма юқумли касалликларнинг келиб чикиши, уларнинг даволаниши ва олдини олиш тўғрисида баён этилган. Калит сўзлар: тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш, ихтисослашган тиббий ёрдам, соғлиқни сақлаш тизими, диагностика,тиббий-санитария, эпидемиология,фуқароларни соғлом турмуш тарзи. Мамлакатимизда таълим-тарбия орқали Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда замонавий таълим тенденцялари асосида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилиб, унинг самарадорлигини ошириш орқали малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ўзбекистон -2030 стратегиясида” «Аҳоли саломатлиги – 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилди, ушбу стратегия қуйидаги мақсадларни ўз ичига қамраб олди: – аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш; – фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш; – оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш; – ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш; – соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш; – замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш; – кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш; – хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш; – тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; – фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш [1]. Хусусан, 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясида, жумладан, “… Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш” масалалари ҳам кўзда тутилган. Қадимий Турон ўлкасида яшаб ижод қилган тиббиёт илмига ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган истеъдодли олимлардан Абу Али Ибн Сино, Исмоил Журжоний, Абу Райҳон Беруний, Умар Чағманий ва бошқалар ҳам ўз асарлари билан катта ҳисса қўшганлар. Қисқа, аммо мазмунли ҳаёт кечирган, салкам 500 га яқин асарлар яратган буюк аллома Ибн Синонинг асарлари уни жаҳонга танитди. Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида гигиена илмига багашланган кўп масалалар ечимларини ёзиб қолдирган. Жумладан, “....у агар ҳавода ва бошқа ғуборлар бўлмаганда эди, инсон ҳаёти анчагана чўзилган бўларди", деб атмосфера ҳавосининг ифлосланишидан ҳоли қилишни ўқтиради. Айниқса, у ҳаво ҳароратига, унинг намлигага эътибор берган. Асарларида инсонлар йилнинг турли фаслларида соғликларини саклашнинг эҳтиёт чораларини кўришлари зарурлигини, кўпгана касалликлар намлик ошганда, ёки иссиклик даражаси ҳаддан ташқари ошиб кетганда зўрайишини айтиб ўтган. У шундай деган: ....“Шуни билганким, йил фаслининг турли иклим шароити қандайдир касалликни келтириб чиқариши мумкин, демак, иклимга қараб акл заковат билан одамларга турли кун тартибини тавсия қилиш керак”. “Тиб қонунлари” китобида, жумладан, турар жойларни қуришда майдоннинг соф тупроғи, рельефи катта аҳамиятга эга эканлигани тушунтиради ва аҳоли яшаши учун қуриладиган майдонлар кунгай, баҳаво, қуруқ тупрокли бўлмоғи зарур, дейди. Юқорида қайд қилинганлардан ташқари ўз асарида инсон саломатлигини сакдашда ташқи муҳит омиллари: сув, тупроқ, атмосфера ҳавосининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтади. Бугунги кунда тиббиёт беморларни даволаш, турли ҳил юқумли касалликларни олдини олиш ва инсон жамиятида соғлом, хамда ишлаш кобилиятини саклаган холда узоқ умр кўришга эришадиган амалий фаолиятдир. “Ўзбекистон-2030 стратегиясида” ... “Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар” бўлимида, аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш. Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш. Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш. Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш вазифалари белгиланган (1-расм). Ушбу белгиланган вазифалардан кўриниб турибтики, ҳар бир инсон саломатлигини сақлаши, мустахкамлаши буйича илмий билимлар тизимини ташкил килади. Инсон жамияти ва у билан бирга техника тараккиёти инсоннинг ўзининг саломатлигига, дунё карашига катта таҳсир кўрсатади. Бу хамма касалликларнинг келиб чикиши, уларнинг даволаниши ва олдини олишнинг тушунчаларини ўзгартира бошлади. Тиббиёт, кейинчалик соғлиқни сақлаш ташкил топишида нафакат анатомия, физиология, микробиология, философия, кимё, физика, экономика, математикава бошка фанлар ривожланиши, ва хар-хил мамлакатлар тарихи ўзгариб ривожланиши ва уларга караб дунё динлари ва давлат сиёсати ривожланиши катта рол ўйнаган [3]. Download 37.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling