Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти


Download 27.16 Kb.
bet2/4
Sana06.04.2023
Hajmi27.16 Kb.
#1331535
1   2   3   4
Bog'liq
Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти

Оралиқ назорат- Олий таълим муассасаларида маърузаларни ўз ичига олган дастур бўлимларини ўрганиш якунида, ўрта махсус ва касб-хунар таълим муассасаларида эса хар бир чорак ёки семестр якунида олиб борилади.
Якуний назорат-Ўқувчилар (талабалар)нинг ўқув йили ёки семестр давомида ўзлаштиришнинг якуний босқичи хисобланади. якуний назорат машғулотлари чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг барча мавзулари бўйича амалга оширилади. Уларда ўқувчиларнинг назорат ва амалий билим даражалари аниқланади.
Назорат, билимларни текшириш, дастурнинг турли бўлимлари бўйича ишлаб чиқилган билимлар бўйича саволлар ёки тест мажмуаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Амалий малакаларни куроллар, асбоб-анжомлар, индивидуал ҳимоя воситалари билан ишлаш жараёнида текширилади ва баҳоланади.
Бундан ташқари ёшларни сафдаги қуролсиз якка тартибда бажариладиган усулларни бажара олиш, қизларни эса биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиш кўникма ва қобилияти албатта текширилади.
Назорат машғулотлари ЁЧҚБТ дастури якунланиши хамда уч кунлик дала-ўқув машғулот(йиғинл)лари пайтида ўтказилади ва ўқувчи ёшлар чақирувга қадар бошланғич ва жисмоний тайёргарлик бўйича уларни Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар хизматига тайёрлик даражасини текшириш учун якуний машғулот бўлиб хисобланади. Назорат машғулотлари дастурнинг «Ҳарбий иш асослари» «Отиш тайёргарлиги» ва «Амалий жисмоний тайёргарлик» бўлимлари бўйича фақат ўғил болалар учун дала ўқув машғулотлари (йиғини) якунида ўтказилади.
Таълим муассасаларининг ўзида эса «Ҳарбий хизмат асослари" бўлими бўйича ўғил болалар билан, «Фуқаро муҳофазаси» бўлими бўйича эса ўғил ва қиз болалар билан бирга назорат машғулотлари ўтказилади.
Назорат машғулотларида ўқувчилар машқлар(усул ва ҳаракатлар)ни бажариш ва назорат меъёрлари шартлари бўйича талабларни бажаришлари орқали текширилади. Назорат машғулотлари учун машқ, усул,ҳаракат ва масалалар турларини ҳарбий раҳбар (ЧТЎ) чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастурининг хар бир бўлими учун белгиланган нормативлар рўйхатидан келиб чиққан холда белгилайди.
Назорат машғулотларида ўқувчилар дастурда кўрсатилган меъёрларни (машқ, усул, амалий ҳаракат, вазифалар) бажаришади. Ўқувчиларнинг якка тартибдаги баҳоси дастурдаги бўлимлар бўйича назорат машғулотларида унинг ҳар бир меъёри бажарилганлиги учун олган баҳолари йиғиндисидан келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:
«аъло» – агарда барча текширилган меъёрларнинг (машқ усул, амалий ҳаракат, вазифалар) 50 % дан ортиғи «аъло» баҳога, қолганлари эса «яхши» баҳога бажарилган бўлса;
«яхши» - агарда барча текширилган меъёрларнинг 50 % дан ортиғи «аъло» ва «яхши» баҳоларга бажарилса, қолганлари эса қониқарлидан пастга баҳоланмаган бўлса;
«қониқарли» - агарда барча текширилган меъёрларнинг бажарилишига қўйилган «қониқарсиз» баҳо биттадан кўп бўлмаса;
«қониқарсиз» - меъёрлар бўйича иккита ва ундан кўп қониқарсиз баҳо бўлса;
Таълим муассасаларида битирувчи курс ўқувчилари билан ўқитишининг якуний босқичда ЁЧҚБТдан олган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ва юқорида дастур бўлимларида кўрсатилгани бўйича назорат машғулотларини ўтказиш учун, ЁЧҚБТ га ажратилган вақт ҳисобидан уч кунлик дала ўқув машғулот (йиғин)лари ўтказилади. Бу машғулот (йиғин)лар қуйидагича ўтказилади:
- умумтаълим мактаб интернатларида 11-синф ўқув билан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 3-курс ўқувчилари билан март ва май ойларида;
- касб-ҳунар коллежларида 3-курс ўқувчилари билан ўқитишнинг охирги даврида ўтказилади;
- туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори билан ташкил топган ўқув пунктларидаги ўқувчи ўғил болалар билан туман (шаҳар) ҳокимлигининг режасига мувофиқ ўтказилади.
Уч кунлик дала ўқув машғулоти (йиғини) - (ДЎМ) қуйидаги тартибда олиб борилади:
- бир вақтнинг ўзида барча ёки бир нечта таълим муассасалари туман (шаҳар) ўқув пунктларининг ўқувчи болаларини мудофаа спорт соғломлаштириш лагерларига (МССЛ) ёки оталиқда бўлган ҳарбий қисмларга йиғиш йўли билан;
- битта таълим муассасасининг (ТМ) ўқувчи болаларини МССЛ базасидаги ўқув пунктларига ёки оталиқдаги ҳарбий қисмга йиғиш йўли билан;
- ҳар бир гуруҳ (синф) болаларини ҳар куни машғулот майдонларига, отиш, жойлари (тир)га олиб чиқиш ёки йиғиш йўли билан;
ДЎМ(Й) ўтказиш вақти ва тартибини Мудофаа ишлари бўлимлари туман (шаҳар) халқ таълими органлари, вилоят (шаҳар) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан биргаликда гарнизон бошлиғи билан келишилган ҳолда белгиланади ва ЁЧҚБТ ни режалаштиришга қадар таълим муассасалари раҳбарларига маълум қилинади.
ДЎМ(Й) назорат машғулотларида Назорат меъёрлари (машқ, усул, амалий ҳаракат, вазифалар) ушбу дастурдаги 2-илова шартлари бўйича бажарилади.

Download 27.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling