Tibbiyot etgunga va deontoloji bugun asoslari


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг


Download 312.75 Kb.
bet8/15
Sana26.02.2023
Hajmi312.75 Kb.
#1232916
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
ETIKA VA DEONTOLOGIYA ASOSLARI

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
2019 йил 17 июлдаги 161-сон буйруғига илова
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ КОДЕКСИ
1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур «Одоб-ахлоқ Кодекси» (кейинги ўринларда «Кодекс» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5590-сон Фармони асосида ишлаб чиқилган бўлиб, касбий одоб-ахлоқнинг умумий тамойиллари ва Ўзбекистон Республикасида мулкчилик шаклидан қатъи назарфаолият кўрсатаётган барча тиббиёт муассасалари ходимларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидаларини белгилайди.

Ушбу Кодексга риоя қилиш барча тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари, ходимлари ва жамоа аъзолари учун мажбурийдир.

  1. Тиббиёт ходимининг Кодексга риоя этиши унинг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

2-боб. Мақсад ва вазифалар

  1. Ушбу Кодекснинг мақсади тиббиёт ходимларитомонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш.ю улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, тиббиёт муассасаси раҳбар ва ҳодимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқораларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилишини мутахассислар руҳига сингдиришни таъминлаш.

  2. Ушбу Кодекснинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасида мулкчилик шаклидан қатъи назар фаолият кўрсатаётган барча тиббиёт муассасалари ходимларининг Кодексга риоя этишлари орқали касбий фаолиятини ҳамда хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор, замонавий билимларга эга бўлган юксак инсоний фазилатларни ўзида намоён этган иродаси бақувват, имони бутун ва виждони уйғоқ мутахассисларни тарбиялашдан иборат.

  3. Кодекс Ўзбекистон Республикасида мулкчилик шаклидан қатъи назар фаолият кўрсатаётган барча тиббиёт муассасалари (тиббиёт даволаш-профилактика, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда корхоналар) ходимларининг тиббий деонтология ҳамда касб этикасини мукаммал эгаллаб, унга сидқидилдан амал қилишини кўзда тутади.


Download 312.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling