«Тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини шакллантиришнинг назарий, услубий ва амалий муаммолари»


Download 38.5 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi38.5 Kb.
#1116531
Bog'liq
Axborot xati




АХБОРОТ ХАТИ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2019 йилнинг 25-26 март кунлари «Тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини шакллантиришнинг назарий, услубий ва амалий муаммолари» мавзусида республика миқиёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилади.


Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича муҳокамалар ўтказилиши кўзда тутилган:
1. Тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини шакллантиришнинг назарий ва методологик муаммолари.
2 Тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг халқаро тажрибадан фойдаланиш масалалари.
3. Тижорат банкларининг корхоналар билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш масалалари
4. Тижорат банклари хизматларининг оммабоплиги таъминлаш масалалари
5. Тижорат банклари фаолиятида ижтимоий сиёсатни шакллантириш
Анжуман ўз ишини ўзбек, рус ва инглиз тилларда олиб боради.
Маъруза матнларини расмийлаштирилиши бўйича талаблар:

  • Маъруза матнлари Times New Roman, Times New Roman IRO ҳамда 14 ўлчамдаги шрифтларида, 1 интервалда, 3-5 варақгача бўлган ҳажмда ёзилган бўлиши лозим;

  • Маъруза матнлари анжуман йўналишларига мос келиши лозим;

  • Тезис матнини жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари қуйидаги тарзда белгиланади: юқоридан-2 см, пастдан-2 см, ўнгдан-2 см, чапдан-2 см;

  • Аннотация ва калит сўзларни (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) курсив, Times New Roman 12 шрифтда ёзилади. Мақола материаллари албатта саҳифа юзини тўла эгаллаши, саҳифа рақамлари қўйилмаган бўлиши керак.

  • Маъруза тезислари 2 нусхада ва электрон вариантда RTF форматда тақдим этилади;

  • Маърузалар мавзусидан кейин муаллифнинг исми, шарифи, илмий унвони, иш жойи ва телефон рақами кўрсатилиши керак;

  • Муаллифлик бадали ҳар бир саҳифа учун 10000 сўм миқдорида тўланади;

  • Маърузалар 2019 йилнинг 20 мартигача қабул қилинади.



Эслатма: Мақола анжуманнинг қайси йўналишга мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши лозим. Тегишли талабларга жавоб бермайдиган ва кечикиб топширилган ишлар анжуман материалларига киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.


Конференция материалларини Самарқанд иқтисодиёт
ва сервис институтининг «Банк ва жамғарма иши» кафедрасига топширишингиз ёки E-mail: daminovsamisi@mail.ru dilrabo7malikova@gmail.com электрон манзилига юборишингиз мумкин.
Боғланиш учун телефонлар: + (99891)-550-93-14
+ (99891)-299-73-10
+ (99866)-233-28-38
E-mail: daminovsamisi@mail.ru
dilrabo7malikova@gmail.com
Download 38.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling