Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Банкда касса ишини ташкил этиш
чакана амалиётлар кассаси — банк иш куни давомида жисмоний шахслардан
касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш ёки чиқим қилиш, шунингдек уларнинг банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаси ва чакана касса хизматларининг бошқа турларини кўрсатиш учун ташкил этилган касса; чиқим кассаси — банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга банк иш куни давомида чиқим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни чиқим қилувчи касса. Олдинги таҳрирга қаранг. инкасса хонаси — нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбаланган сумкани (қопни) бевосита мижоздан қабул қилиб олиш учун мўлжалланган хона. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 2-боб. Банкда касса ишини ташкил этиш 2. Банкда нақд пуллар ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажариш, банк кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақлаш ҳамда уларни ташиш, банк касса тармоғини ҳамда банк биноси ва бинодан ташқарида кассаларни қуриш, жиҳозлаш ва қўриқлаш ишларини мазкур Йўриқнома ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилиши лозим. 3. Бош банк томонидан бир йилда камида бир маротаба ўз тасарруфидаги банк филиалларида касса ишини ташкил этилиши ва касса операцияларини бажаришда мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилиши текширилиши лозим. Бош банк ходимлари текшириш натижасида банк филиалида аниқланган хато ва камчиликларни ушбу Йўриқнома талабларига асосан бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатишлари шарт. 4. Банк ўз мижозларига касса хизматини кўрсатиш учун алоҳида ажратилган касса тармоғига ҳамда касса ходимларига эга бўлиши лозим. 5. Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлган ҳамда касса операцияларини бажарувчи барча ходимлар билан (шу жумладан, кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси билан ҳам) моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. 6. Банк кассирлари ўраб-боғлаган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг боғламлари (дасталари) банк кассирлари ёки мижозлар томонидан (касса ходимлари кузатуви остида) қайта саналганида камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар ва қимматликлар) аниқланса, аниқланган камомад суммаси учун ушбу боғламни (дастани) шакллантирган кассир қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий жавобгар ҳисобланади. 7. Банкнинг касса тармоғи, ташкил этиладиган кассалар Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) тўлиқ риоя этилган ҳолда қурилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиҳозланган бўлиши шарт. 8. Банк томонидан мижозларга касса хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган бинонинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги, асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига кўра Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси томонидан берилган ижобий хулоса асос бўлиб ҳисобланади. 9. Банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири касса ишини тўғри ташкил этиш, нақд пуллар ва бошқа қимматликлар бут сақланишини таъминлаш ҳамда мижозларга ушбу Йўриқнома талаблари асосида касса хизматлари кўрсатилиши учун масъулдирлар. Банк томонидан мижозларга касса хизматини кўрсатиш банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда амалга оширилади. 10. Банк касса мудири томонидан мижозларга касса хизматини кўрсатиш мақсадида миллий ва хорижий валюталарда кирим ёки чиқим касса операцияларини бажарилиши тақиқланади. 11. Банкда касса операцияларини бажариш ва мижозларга касса хизматини кўрсатиш учун айланма касса ва чакана амалиётлар кассалари ташкил этилади. 12. Айланма касса банк биносида ташкил этилиб, банк мижози бўлган хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатади ҳамда унга тегишли бўлган барча банкнот ва тангалар ҳисоби 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағида юритилади. 13. Банк айланма кассаси орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатишда, бухгалтерия бўлими ходимларини четлаб ўтган ҳолда кассир томонидан касса ҳужжатларининг ижро учун қабул қилиниши тақиқланади. 14. Банк томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган чакана касса хизматлари тури ҳамда касса операцияларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Бош банк рухсати билан аҳолидан омонатларни қабул қилиш, қайтариш ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлаш, коммунал, солиқ ва бошқа бир марталик тўловларни қабул қилиш, шунингдек валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш учун (миллий ва хорижий валюталарда алоҳида ёки бирлаштирилган ҳолда) чакана амалиётлар кассалари ташкил этилиши мумкин. Чакана амалиётлар кассаларини банк биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилиши мумкин. 15. Банкнинг чакана амалиёт кассасидаги нақд пуллар ҳисоби 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар» ҳисобварағида, валюта айирбошлаш амалиётларини бажариш учун ажратилган нақд миллий ва хорижий валюталарнинг ҳисоби эса 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағида юритилади. 16. Мижозларга касса хизматини кўрсатиш банк ходимлари томонидан қабул қилиб олинган касса ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Банк кассаси орқали мижоз бажарадиган барча касса операцияларига асос бўлиб хизмат қилувчи касса ҳужжатлари мижоз томонидан тўлдирилади. Компьютерда расмийлаштирилиб, чоп этилган ҳамда мижоз томонидан имзоланган ҳужжатлар ҳам банк кассирлари томонидан қабул қилишини мумкин, қатъий ҳисобда турувчи бланклар бундан мустасно. 17. Касса операцияларини бажариш учун асос бўлган барча касса ҳужжатларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши (тегишли ҳисобварақларни тўлиқ ва тўғри акс эттирилиши, ҳужжатдаги мижоз имзосининг банкка тақдим этилган имзо намунасига мос келиши, мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларни касса ҳужжатида тўғри қайд этилиши) ҳамда уларнинг ҳисобини юритилиши (мижозга чиқим касса операцияларини унинг ҳисобварағидаги маблағлари доирасида бажарилиши) учун банк бухгалтериясининг тегишли ходимлари масъул ҳисобланади. 18. Банк биносида ёки биносидан ташқарида ташкил этган кассаларда бажарилган касса операцияларининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) мувофиқ юритилади. Банкнинг бухгалтерия бўлимидаги масъул ходим ҳар куни ҳар бир касса ҳужжатини қайд этиш ва уларга тартиб рақамларини кетма-кет қўйиб бориш ҳамда касса ҳужжатларини кассирларга топширишда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган кирим кассаси журналидан ва чиқим кассаси журналидан фойдаланади. 19. Ҳақиқатда бажарилмаган касса операциялари бўйича касса ҳужжатларини расмийлаштириб қўйишга, хусусан мижоз томонидан банк кирим кассасига нақд пулларни топширмасдан ва чиқим кассасидан нақд пулларни олмасдан, кирим ва чиқим касса ҳужжатларини бир вақтда расмийлаштириш тақиқланади. 20. Банк Бошқаруви ҳамда банк филиали раҳбарлари касса ходимларининг ишини самарали ва сифатли ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларнинг дахлсизлигини таъминланган ҳолда сақлаш учун зарур бўлган сейфлар (металл шкафлар) ва уларни ташиш учун темир аравачалар, мебель ва жиҳозлар, муҳр, тўртбурчак муҳр, техник воситалар (пул санаш, саралаш, ўраб-боғлаш учун зарур ускуналар ва бошқа зарурий ашёлар) билан таъминлашлари шарт. 21. Касса ходимларига ўзларининг шахсий нақд пуллари ва бошқа қимматликларини, банк кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар билан бирга сақланиши тақиқланади. 22. Банк касса тармоғида ишлаётган ҳар бир ходим шу жумладан, касса мудири ҳам ўзининг лавозим мажбуриятида белгилаб берилган вазифа ва топшириқларни ушбу Йўриқнома талаблари асосида бажаришга масъулдир. Касса ходимига ишониб топширилган нақд пул ва қимматликларни асоссиз тарзда бошқа шахсларга топшириш ёки лавозим вазифаси бўйича ўзига юклатилган касса операцияларини бошқа ходимлар томонидан бажарилиши тақиқланади. 23. Иш тажрибаси, билими ва кўникмалари етарли бўлмаган ходимларни нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини мустақил равишда бажаришлари тақиқланади. 24. Банкнинг касса тармоғи жойлашган ҳудудни кузатиш ва уни ўрганиш учун бегона шахсларга имконият берилмаслиги ва касса тармоғида жойлашган барча касса хоналарининг (касса кабиналарининг) эшиклари ички тарафдан қулфланувчи мосламалар билан таъминланган ҳамда банк иш куни давомида ушбу эшиклар қулфланган бўлиши лозим. 25. Кирим ва чиқим кассаси кассирлари касса ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган бухгалтерия ва бошқа масъул ходимларнинг имзо намуналари билан, касса ҳужжатлари билан ишловчи бухгалтерия ходимлари эса кассирларнинг имзо намуналари билан таъминланган бўлишлари лозим. Ушбу ходимларни ўз вақтида имзо намуналарининг рўйхати билан таъминлаш ва зарурат туғилганда мазкур рўйхатни янгилаш ҳамда эскисини қайтариб олиш, (қайтариб олинган имзо намуналари алоҳида йиғмажилдга тикилган ҳолда пул омборида бир йил муддатга сақланиши, йил тугаганидан сўнг, банк архивига топширилиши) шунингдек қайд этилган масала ижроси бўйича назоратни ўрнатиш банкнинг бош бухгалтери томонидан амалга оширилиши керак. Имзо намуналари рўйхати банк раҳбари томонидан тасдиқланиши ҳамда ушбу рўйхатни ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига янгилаб турилиши талаб этилади. 26. Банк филиалларида нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини тўғри бажарилиши, нақд пуллар ва қимматликларни бутлигини таъминланиши, касса ишларини мазкур Йўриқнома талаблари асосида ташкил этилиши Бош банк томонидан доимий назоратга олиниши лозим. Банкда текшириш ўтказиш учун Бош банк раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хизмат фармойиши асос бўлиб ҳисобланади. Пул омбори ва касса тармоғидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш учун муддати кўрсатилган бир марталик гувоҳнома берилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling