Тил миллат кўзгуси (байрам сценарийси)


Download 59 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi59 Kb.
#1546612
TuriСценарий
  1   2
Bog'liq
Тил


Тил – миллат кўзгуси (байрам сценарийси)

  • 14.10.2015, 15:51,

  • Муаллиф: toshpulat

  • Ўқилди 2731

  • Мақолалар


Facebook
Twitter
Вконтакте
Одноклассники
Google+
Тил байрами мамлакатимизда алоҳида нишонланиб келадиган байрамлардан биридир. Ушбу кунда она тили ўқитувчиларимиз турли хил тадбирларни уюштиришади. Сайтимиза келган кўплаб мурожаатномаларда сценарий ёзиш тартиби ҳақида маълумот сўрашганига асосланиб, Маърифат газетасида эълон қилинган С.Тожиева, Бағдод туманидаги 3 – ИДУМИнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Тил – миллат кўзгуси (байрам сценарийси)ни намуна сифатида ҳавола этамиз.
Мактаб саҳнаси ва зал "Сўз қаттиғи эл кўнглига озор айлар, Юмшоғи кўнгилларни гирифтор айлар”, "Тил – миллат кўзгуси”, "Тил – ойнаи жаҳон” каби шиорлар, ҳикматли сўзлар, ўзбек тили ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк сиймоларнинг суратлари, деворий газеталар билан байрамона безатилади. Ўқувчилар таййёрлаган ижодий ва илмий ишлардан намуналар илинади.
(Иштирокчилар шеър ўқиётганда экранда юртимизнинг гўзал манзиллари, буюк аждодларимизга оид лавҳалар намойиш этилади.)
1 – ўқувчи:
Мир Алишер бобомиздан
Мерос бўлган қолган тилим.
Бобур Мирзо шеърларидан
Ранг ва қиёс олган тилим.
Шундай тилдан тонар бўлсам,
Қийма – қийма бўлсин тилим.
Алла бўлиб жаранглаган
Она тилим – жон-у дилим.
2 – ўқувчи:
Ассалому алайкум, қалби қуёш меҳридарё азиз устозлар ҳамдабилимга чанқоқ ўқувчилар! Бугун рна тилимизга давлат тили мақоми берилганига 26 йил тўлди. Ушбу айём муносабати билан барчангизни (ҳамма жўр бўлиб) МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!
(Даврани очиш учун сўз навбати мактаб директори ёки она тили ва адабиёт фани ўқитувчисига берилади.)
5-ўқувчи:
Майли, ким қай тилдан завқ-у шавқ олса,
Менинг ўз тилимга минг жоним фидо.
Эрта она тилим агар ёқолса,
Мен бугун ўлишга бўлурман ризо.
6-ўқувчи:
1989 – йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳақида қонун қабул қилинди. 
4 – ўқувчи:
Ўзбекистон Республикаси Қонституциясининг 4 – моддасидашундай дейилган: "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”.
7-ўқувчи:
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида”ги қонунининг 4-моддасда қуйидагича келтирилган: "Ўзбекистон Республикасида Давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароит ҳамда унинг ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг тилларига иззат ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш таъминланади, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади. Фуқароларга давлат тилини ўргатиш бепул амалга оширилади”.
3-ўқувчи:
Эшитганман илк бор шу тилда алла,
Куйлаганман илк бор шу тилда ялла.
Ўзбегим ўзлиги тимсоли сенсан,
Шу тилда куйлайвер, куйла баралла.
(Она образидаги ўқувчи саҳнага чиқиб, бешик тебратади, ялла янграйди)
8-ўқучи:
Сўзи қудратли, сирли,
Ҳам гўзал, ҳам сеҳрли,
Гўёки тирик жондек,
Муҳаббатли, меҳрли,
Гўзал жонона тилим,
Асл дурдона тилим.
Дилимиз таржимони,
Сен миллатнинг мулкисан,
Чиройлисан, кўркликсан.
Феъл-атвори, руҳини
Акс эттирган кўзгусан,
Донишманд, доно тилим,
Асл дурдона тилим.
Сенсиз на илм бўлар,
На фикр, билимбўлар.
Сен бўлмасанг сўзларнинг,
Бағри минг тилим бўлар.
Онажон, она тилим,
Менинг шоҳона тилим.
3-ўқувчи:
Тил ҳақида буюклар шундай деганлар:
"Кўнгил махзанининг қулфи тил ва ул махзанинг калиттин сўз бил” Алишер Навои. 
"Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинайи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни ёқотмак миллат руҳини ёқотмакдур”. Абдулла Авлоний
"Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини ёқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар”. Ислом Каримов
(Саҳнага 6-синф ўқувчилари таклиф этилиб, фонетикага оид топишмоқ ва қувноқ шеърлар ўқилади).
1.Еттида бор
"Еттов”да йўқ.
(Жавоб: "И” товуши)
2.Бир сўзда бир хил ундош,
Кетма-кет қатор келар.
Мисол топиб айтинглар,
Улар қандайтовушлар?
(Жавоб: қатор ундош товушлар)
3."Арра”да ҳам шунча бор,
"Ялла”да ҳам шунча бор,
Яна қайси сўзларда
Шу ҳолат бўлар такрор?
(Жавоб: карра, зарра, алла, малла, калла, салла...)
4.Тил учи милкка тегиб,
Ҳаво йўлини тўсар.
Сўнгра бирдан очилиб
Товушлар портлаб чиқар.
Топсин доно болалар,
Улар қайси товушлар?
(Жавоб: д, т, л, н товушлари)
5.Бордир олти хил товуш,
Улар чўзиб айтилар,
Сўз тузилмас уларсиз,
Ўйланг, балки топарсиз?
(Жавоб: унли товушлар)

1-ўқувчи: 


Қандай яхши сўз, калом,


Одоб оши – "Ассалом”.
Хуш ёқади ҳамма вақт,
"Раҳмат”, "Хўп хўп”, "Марҳамат”!

Келажак Лингво” – тиллар байрами




Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling