Тил орқа товушларни нутқга қўйиш, мустаҳкамлаш ва фарқлашга оид ўйинлар


Download 17.02 Kb.
bet2/3
Sana01.04.2023
Hajmi17.02 Kb.
#1315752
1   2   3
Bog'liq
tovush o\'yinlari

Телефон” ўйини.
Мақсад: Болаларни “Г”товуши билан келадиган сўзларни аниқ ва тўғри талаффуз этишга ўргатиш.
Ўйиннинг бориши: Болалар стулчаларда бир қатор бўлиб ўтиришади.Тарбиячи биринчи бўлиб ўтирган болага сўзни пичирлаб айтади.У ҳам ёнидаги болага пичирлаб айтади. Шу тариқа,айтилган сўзни бир-бирларига пичирлаб айтадилар.Сўнгра сўзни биринчи бўлиб айтган бола қаторнинг охирига бориб ўтиради.Бола охирги сўзни айтиб бўлганларидан кейин уларга тарбиячи расм бўйича кичкина гап тузишни таклиф этиши мумкин.
Методик кўрсатма: “Телефон” ўйинини ўйнаганда болалар сўзни бир-бирига пичирлаб айтадилар.

“Каптарларга дон бер” ўйини.


Мақсад: Болалар нутқида “Г” товушини хосил қилиш.
Ўйиннинг бориши: Болалар ярим доира шаклида ўтирадилар.Логопед болаларга эртак айтиб беради. Бор эканда,йўқ экан.Қадим замонда бир бола яшаган экан.Бола қушларни айниқса каптарларни яхши кўрар экан.У каптарларга ин қурибди.Каптарлар боланикига меҳмонга келишар экан.Ҳар куни эрталаб бола еаптарларга дон сочиб уларни “гул-гул-гул” деб чақирар экан.Бу овозни эшитган каптарлар учибкелиб,донларни чўқиб,болага “гу-гу-гу” деб рахмат айтишар экан.Логопед битта болани ўртага чақириб каптарларни чақириш овозига тақлид эттиради гул-гул-гул.Қолган болалар каптарлар бўлиб болага рахмат айтишадилар гу-гу-гу.Сўнг болалар ролларини алмашадилар.

“Ким мехмонга келди” ўйини.
Мақсад: “К-Г ” товушларини фарқлаш.
Ўйиннинг бориши: Болалар бир қатор бўлиб ўтирадилар.Логопед болаларга мурожат қилади.Болалар бугун бизнинг боғчамизга қушлар,парандалар меҳмонга келишибди.Биз уларни аниқлашимиз керак.Логопед болаларга расмларини кўрсатади.Болалар эса расмдаги қуш ёки парранданинг овозига тақлид қиладилар.Логопед:-Қаранглар болалар қушлар учиб келишди-дейди ва расмларни кўрсатади.Болалар расимга қараб “как-ку,как-ку” “гу-гу-гу” деб овоз чиқарадилар.Сўнг логопед қурбақанинг расмини кўрсатади.Болалар “ква-ква-ква” деб овоз чиқарадилар.Логопед ғоз,хўроз,товуқ расмини кўрсатади.Болалар уларнинг овозларига тақлид қиладилар.Ўйин давомида болалар гуруҳ бўлиб жавоб берадилар.Сўнгра логопед ҳар бир болага алохида расмларни кўрсатиб тўғри ва аниқ талаффуз этишни аниқлайди.


Download 17.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling