Тилига кириш услубий қўлланма


Download 0.87 Mb.
bet4/88
Sana18.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1282045
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
C o\'rganish uchun yaxshi

Полиморфизм.


Акселаторни босилишида Star моделига нисбатан янги яратилган Quasar моделида бошқачароқ амаллар бажарилиши мумкин. Quasar моделида двигателга ёқилғини сепувчи инжектор системаси ва Star моделидаги корбюратор ўрнига турбокомпрессор ўрнатилган бўлиши мумкин. Лекин фойдаланувчи бу фарқларни билиши шарт эмас. У рулга ўтиргач оддийгина акселаторни босади ва автомобилнинг мос реакциясини кутади.


С++ тили бир хил номдаги функция турли объект томонидан ишлатилганда турли амалларни бажариши имкониятини таъминлайди. Бу функция ва синфнинг полиморфлиги деб номланади. Поликўп, морфе – шакл деган маънони англатади. Полиморфизм – бу шаклнинг кўп хиллигидир. Бу тушунчалар билан кейинчалик батафсил танишамиз.

АNSI стандарти


Америка миллий стандартлар институти (American National Standards Institute – ANSI) раҳбарлиги остидаги Cтандартларни аккредитивлаш комитети (Accredited Standards Committee) С++ тилининг халқаро стандартини тузди.


С++ стандарти айни вақтда ISOInternational Standards Organization (Cтандартлаш бўйича ҳалқаро ташкилот) стандарти деб ҳам номланади.


Дастур матнини компиляция қилиш


Дастур кодини бажарилувчи файлга ўтказиш учун компиляторлар қўлланилади. Компилятор қандай чақирилади ва унга дастур коди жойлашган жойи ҳақида қандай хабар қилинади, бу конкрет компиляторга боғлиқдир. Бу маълумотлар компиляторнинг документациясида берилган бўлади.


Дастур коди компиляция қилиниши натижасида объектли файл ҳосил қилинади. Бу файл одатда .obj кенгайтмали бўлади. Лекин бу ҳали бажарилувчи файл дегани эмас. Объектли файлни бажарилувчи файлга ўгириш учун йиғувчи дастур қўлланилади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling