Тилшуносликда сленг атамаси ва унинг ўрни akhrorova Ruzikhon Usmanovna


Download 430.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana15.10.2023
Hajmi430.84 Kb.
#1704428
1   2   3   4
Bog'liq
4301 (1)

 
Volume: 02 Issue: 10 | Oct-2022 
ISSN: 2181-2624 
 
www.sciencebox.uz 
Analytical Journal of 
Education and Development
91 
4. Маълум касб-ҳунар кишилари нутқида ҳам ҳам жаргонлар учрайди. Масалан: 
тикувчилар нутқида: сим-сими тўғри келсин – икки томондан чок ва гулларнинг бир 
бирига тўғри келиши; шоферлар нутқида: қизил шапка, тоғамнинг ўғли –
милиционерлар маъносида. 
Ўзбек тилшунослигида жаргон ва арго атамалари бирга қўлланилганини ҳам кўриш 
мумкин. М.Асқарова ва Х.Жамолхоновлар “жаргон ва арголар – баъзи ижтимоий 
гуруҳлар (текинхўрлар, безорилар, савдогарлар) нутқига хос бўлган сўз ва иборалар: лой, 
якан (пул маъносида), қайчи (ревизор маъносида), бедана (тўппонча маъносида))”, деб 
таърифланган. Бундай ҳолатни Н.Ҳотамов ва Б.Саримсоқовларнинг “Адабиётшунослик 
терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати”да ҳам кўриш мумкин. Луғатда жаргон ёки 
арго атамаси французча jargon– бузилган тил сўзидан, дея қайд қилинган. Шунингдек
“жаргон – абдал тили. Маълум гуруҳга мансуб кишилар ўртасидаги сунъий тил бўлиб, у 
ўзи хизмат қилувчи гуруҳ кишилари касб-корига оид турли тушунчаларни англатувчи сўз 
ва иборалардан ташкил топади; бинобарин, бундай сўз ва иборалар фақат шу гуруҳ 
кишиларигагина тушунарли бўлади. Адабий асарда жаргонизмлар турли гуруҳларга 
мансуб персонажлар тилининг ҳаққоний чиқишида асарнинг реалистик характерини 
бойитишда муҳим роль ўйнайди”, дейилади. 
У.Турсунов, А.Мухторов, Ш.Раҳматуллаевлар ишлатилиш доираси чегараланган 
қатламлар таркибида, бирор касб-кор эгалари нутқида ёки ижтимоий табақа нутқида 
ишлатилиб, умумтилдагидан ўзгача лексик маъно англатувчи луғавий бирликларни 
жаргонизмлар деб айтиб ўтадилар. Китобда, шунингдек, “арготизм аслида жаргонизмнинг 
бир кўриниши бўлиб, тарбияси бузуқ, қўли эгри шахслар орасида шу гуруҳнинг ўзигагина 
тушунарли маънода ишлатилувчи лексема ва фраземалар йиғинидисидан иборат” экани 
айтилади. Юқоридаги изоҳдан кўриниб турибдики, ушбу тилшунослар ҳам жаргон, арго 
ва сленг тил элементлари орасида аниқ чегара қўйишмаган. 

Download 430.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling