Тошкент тиббиёт академиясида кредит – модуль тизимида ўқитиш 1 сон
Ташкентская медицинская академия
1 сон даволаш факультети декани профессор Халматова Б.Т.
- Академик кредит - олий таълимнинг муайян босқичида ушбу таълим даражасини қўлга киритиш мақсадида талаба томонидан мунтазам равишда тўплаб бориладиган рамзий ўлчов бирлиги. Бу бирлик талаба маълум миқдордаги ўқиш юкламасини бажарганлиги ва муайян ўқиш натижаларини муваффақиятли тарзда эгаллаганлигини англатади.
- Академик модуль - яхлит, муайян ўқув натижаларига эришишга қаратилган, ўзининг баҳолаш мезонларига эга бўлган тизимли, изчил ўқиш ва ўрганиш ҳаракатлари жамланмаси. У одатда бир семестр давом этади лекин айрим ҳолларда бир неча соатдан иборат бўлиши ҳам мумкин. ECтс (Eурoпeaн Cрeдит трaнсфeр aнд Accумулaтинг сйстeм) тизимида ҳар бир модуль ўзида муайян миқдордаги кредитларни акс эттиради.
Кредит тизимини киритишдан мақсад таълимнинг шаффофлигини ва академик билимларни ҳамда квалификацияни тан олишни осонлаштириш бўлиб ҳисобланади. Кредит тизими барча ўқитиш шаклларини назоратини ўз ичига олади (аудитория ва аудиториядан ташқари). - Кредит тизимини киритишдан мақсад таълимнинг шаффофлигини ва академик билимларни ҳамда квалификацияни тан олишни осонлаштириш бўлиб ҳисобланади. Кредит тизими барча ўқитиш шаклларини назоратини ўз ичига олади (аудитория ва аудиториядан ташқари).
- Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 30 соатлик ўқув юкламасига тенг. Ҳар бир ўқув модули 1 ёки 1,5 кредитга мўлжалланади. Яъни талаба муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур. Ўқув юкламаси бакалавриатда — 50% аудитория соати, 50% мустақил иш соатига бўлинади.
- Бакалавриат таълим йўналишларида талаба одатда бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплаши белгиланади. Семестр давомида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган кредитлар ҳажми ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларини ўз ичига олади.
- Талаба бакалавриатда ўқиш муддати 6 йил бўлганда 360 кредит тўплаши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |