Тўйинмаган алифатик углеводородлар асосида полимерлар. Юқори босимли полиэтилен


ЎРТАЧА БОСИМДА ОЛИНАДИГАН ПОЛИЭТИЛЕН (ЮҚОРИ ЗИЧЛИКЛИ)


Download 13.91 Kb.
bet4/4
Sana20.11.2023
Hajmi13.91 Kb.
#1787742
1   2   3   4
Bog'liq
Тўйинмаган алифатик углеводородлар асосида полимерлар-fayllar.org

ЎРТАЧА БОСИМДА ОЛИНАДИГАН ПОЛИЭТИЛЕН (ЮҚОРИ ЗИЧЛИКЛИ)


  • Ўртача босимда (ЎБ) полиэтилен, этиленни 130-150оС да, 3.5-4 МПа босимда эритувчи муҳитида алюмосиликат юзасига ўтказилган ўзгарувчан валентли металл (Cr, Mo, V) оксидларидан иборат катализаторлар иштирокида полимерлаб олинади. Катализатор ташувчиси сифатида ишлатиладиган алюмосиликатни 75-90% и кремнийни икки оксидидан иборат.

Суюқ фазада ўрта босимли полиэтилен ишлаб чиқариш жараёни: 1-катализатор суспензиясини тайёрлаш жихози; 2-суспензияни йиғиш жихози; 3,4,5-полимерлаш идишлари; 6,7,8-иситгичлар; 9-совитгич; 10,12-сепараторлар; 11-полиэтилен эритмасини концентрловчи дастгоќ; 13-полиэтиленни гранулловчи экструдер.

Суюқ фазада ўрта босимли полиэтилен ишлаб чиқариш жараёни


  • Катализаторни 1чи аппаратда тайёрланган бензиндаги супензияси 2чи идишга тушади ва меъёрловчи ёрдамида (3), (4), (5) полимерловчи идишларнинг биринчисига узлуксиз бериб турилади. Катализатор билан бир вақтда ушбу полимерловчи идишга аввалдан иссиқлик алмашгичда (6) 120оС гача қиздирилган этилен ва бензин берилади. Полимерловчи реакторда 140-150оС ва 4 МПа босимда катализатор иштирокида этилен полиэтиленни бензиндаги 8%-ли эритмаси ҳосил бўлгунича полимерланади. Полиэтиленнинг бу эритмаси иситиб турилган қувурлар орқали, ҳамда этиленни бензин билан аралашмаси иссиқлик алмашгич (7) орқали, иккинчи полимерлаш реакторига узатилади. Бу ерда биринчи полимерлаш реакторидаги шароитларда полимерланиш, полиэтиленни эритмадаги концентрацияси 14% бўлгунича давом эттирилади. Реакцион аралашма учинчи полимерлаш реакторига ўтказилади ва бу ерда полимернинг эритмадаги концентрацияси 18-20% бўлгунича давом эттирилади. Иссиқлик, иссиқлик алмашгич (8) орқали иситиб ўтилаётган этилен ёрдамида олиб чиқиб кетилади.

  • Уччала полимерлаш реактори бир хил конструкцияга эга бўлиб ҳажми 16 м3 ли автоклавдан иборат ва бу автоклавлар қувурли аралаштиргич ҳамда керакли ҳароратни ушлаб турувчи қобиқ билан таъминлангандирлар.


http://fayllar.org
Download 13.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling