ҚУВУР КЎРИНИШИДАГИ АППАРАТДА ЮҚОРИ БОСИМЛИ ПОЛИЭТИЛЕН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ - Этиленни қиздириш ҳамда ажралиб чиқаётган иссиқликни ортиқ қисмини реакция муҳитидан олиб чиқиб кетиш учун иссиқлик ташувчи сифатида 190-230оС ли ўта қиздирилган сув ишлатилади. Ўта қиздирилган сув қувурли реактор қобиғига реакция массаси ҳамда этилен ҳаракатига қарама-қарши томондан юборилади. Юқори ҳароратли ўта қиздирилган сув қувур деворларида полимер пардасини ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида ишлатилади.
Газ фазасида юқори босимли полиэтиленни ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси: 1-коллектор; 2-паст босимли этиленни аралаштиргичи; 3-биринчи каскад компрессори; 4-юқори босимли этиленни аралаштиргичи; 5-иккинчи каскад компрессори; 6-қувурли реактор; 7-юқори босимли ажратгич; 8-паст босимли ажратгич; 9-гранулаловчи жихоз; 10-тебранма элак; 11,14-циклонли сепараторлар; 12,15-совитгичлар; 13,16-филтрлар; 17-дастлабки сикиш компрессори Полиэтиленни реакторлар бўлими бўйича чиқими - Бир бўлимли реактор реакция ҳарорати 300оС гача бўлганда этиленни бир маротабалик реактордан ўтишида уни 15-17% ини полимерга айлантиради. Икки бўлимли реакторда ушбу ҳароратда этиленни 21-24% и полимерга айланади. Уч бўлимли реакторда эса (биринчи бўлимга 50%, иккинчи ва учинчи бўлимларга 25% дан этиленни инициатор билан аралашмаси киритилади) этиленни полимерга айланиш даражаси 26-30% гача кўтарилади. Реакторнинг бўлимларини янада кўпайтириш ишлаб чиқариш унумдорлигини оширмайди.
ЮҚОРИ БОСИМЛИ ПОЛИЭТИЛЕННИ АРАЛАШТИРГИЧЛИ АВТОКЛАВДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ - Саноат автоклавлари узлуксиз ишловчи қалин деворли вертикал аппарат бўлиб, аппарат баландлиги бўйича ташқи совитгичи бўлган винтсимон аралаштиргич билан жиҳозланган. Одатда бундай реакторлар 0.5 м3 ҳажмга эга бўлиб, баландлиги 6 м гача ва диаметри тахминан 300 мм атрофида бўлади. Уларни махсус юқори сифатли пўлатдан тайёрлайдилар. Реакторларни ишлаб чиқариш унумдорлиги йилига 15000 т полиэтиленни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |