КЎРСАТМА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат Ва жамият бошкарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармоннинг 29-бандида коррупцияга карши курашиш соҳасида илмий тадкикотлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш ва 34-бандида коррупция давлат ва жамият тараккиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳоли ва давлат хизматчилари онгига сингдириш таъкидланган.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари томонидан коррупцияга карши курашиш юзасидан тарғибот ишлари талаб даражасида бўлмади.
Юкоридагилардан келиб чикиб, ташкилотингизда тадбирлар режасини ишлаб чикиб ва ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган ишлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 28 санасигача Агентликка (Т.И.Х.Р.А гуруҳига) такдим этиб боришингиз сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |