Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлаш тўғрисида ш а р т н о м а №


Ўқитишнинг тўлов миқдори, муддатлари ва тўлаш тартиблари


Download 193.05 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi193.05 Kb.
#1533626
1   2   3   4   5
Bog'liq
2022-2023 shartnoma

Ўқитишнинг тўлов миқдори, муддатлари ва тўлаш тартиблари


  1. 2022-2023 ўқув йилида ўқитишнинг белгиланган йиллик тўлов миқдори 12 000 000 (ўн икки миллион) сўмни ташкил этади.

  2. Университет хизматлар нархини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бундай ҳолатда томонлар қўшимча шартнома тузадилар.

  3. Талаба таҳсил олаётган ўқув йиллари учун контракт тўлов миқдорлари ва тарифлари ўзгарганда, буюртмачи ёки жисмоний шахсларга тўловларни амалга оширишлари учун ҳар бир ўқув йилида алоҳида шартнома расмийлаштирилиб берилади.

  4. Ўқитиш учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Тўлов-контракт семестрларга ва чоракларга бўлиб тўланганда:

  • ўқишга биринчи йил қабул қилинганлар (абитуриентлар) тўлов-контракт суммасининг 50 фоиз (талабаликка қабул қилиниши учун) миқдорини шартнома имзоланган кундан бошлаб 25 иш кунидан кечиктирмай тўлаши шарт, иккинчи ва ундан кейинги йилларда ўқиётган талабалар учун чоракларга бўлиб тўлаганда 15-октябргача 25 фоизи, 30-декабргача кейинги 25 фоизи жами 50 фоизни;

  • тўлов-контракт пулининг иккинчи ярми (50 фоизи) баҳорги семестер (иккинчи ярим йиллик) учун чоракларга бўлиб тўлаганда 15-мартгача 25 фоизи жами 75 фоизни, 30-июнгача кейинги 25 фоизи жами 100 фоизни (ойма-ой тўланган ҳолларда ҳам).

    1. Шартноманинг 3.4-бандида кўзда тутилган тўлов муддатларини ўзгартириш Буюртмачи (талаба) нинг асосли сабаблари кўрсатилган ҳолдаги ёзма мурожжатига кўра Университет кенгашининг қарори асосида қабул қилинади ва бир семестер учун амал қилади.

    2. Талаба университетнинг ички тартиб қоидаларни, ўқув интизомини бузганлиги ва академик (фанлардан) ўзлаштирмаганлиги шунингдек, шартнома шартларини бажармаганлиги учун ўқишдан четлаштирилганда ўқиган даври учун тўланган тўловлар қайтариб берилмайди, тўланмаган тақдирда эса, талабанинг ўқишга қатнашган давр учун тўлов ихтиёрий ёки суд тартибида ундирилади.

    3. Тўлов-контракт асосида қўшимча қабул қилинган талабалар ўқув йилининг иккинчи семестридан узрли сабабларга кўра қатнаша олмаганда, кейинги ўқув йилда, ўқишни давом эттириши учун мазкур шартномада белгиланган сумманинг тўланмаган миқдорини тўланганлигидан сўнг ўқишни давом эттириши мумкин.

    4. Талаба Университет ташаббуси билан талабалар сафидан чиқарилганда, аввалги тўлаган пул маблағлари қайтарилмайди.




  1. Download 193.05 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling