Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт №23/10-2-bk-32-0042 2023 йил "4" сентябрь
Download 51.96 Kb. Pdf ko'rish
|
e3b66c6d-4c96-444f-8e5d-c6fcb03a74d2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Университет ҳуқуқлари
- 2.3. Тўловчи мажбуриятлари
2.1. Университет мажбуриятлари:
2.1.1. Таълим бериш учун Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Университет Уставида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш. 2.1.2. Талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларининг эркин амалга оширилишини ва Университет Уставига мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш. 2.1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ ўрнатилган талаблар даражасида тайёрлаш. 2.1.4. Бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида ҳамда тўлов миқдори Университет томонидан ўзгартирилганда Талабага/Тўловчига ўз вақтида хабар бериш. 2.1.5. Имтиҳонларни қайта топшириш ва/ёки бошқа хизматлар учун қўшимча шартномаларни Талаба/Тўловчига тақдим этиш. 2.2. Университет ҳуқуқлари: 2.2.1. Талаба ва Тўловчи томонидан ўз мажбуриятларини бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш. 2.2.2. Таълим хизматлари сони ва сифатини пасайтирмаган ҳолда тасдиқланган ўқув машғулотлари жадвалига ўзгартиришлар киритиш, зарур ҳолларда ўқув жараёнини 1 онлайн тарзда ташкил этиш, дарсларни, оралиқ ва якуний имтиҳонларни оффлайн ёки онлайн ўтказиш. 2.2.3. Мазкур Контракт бўйича тўлов кечиктирилган, Талаба томонидан Университет талабалари учун ўрнатилган ички-тартиб қоидалари бузилган тақдирда талабага интизомий чора қўллаш, талабанинг Ўқув биносига кириши ёки Университет ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, талабани талабалар сафидан чиқариш ёки ўқишдан вақтинчалик четлашлаштириш бўйича қарорни қабул қилиш. 2.3. Тўловчи мажбуриятлари 2.3.1. Тўловни амалга оширишда тўловнинг мақсадига қуйидагилар кўрсатилиши лозим: талабанинг фамилияси исми ва шарифи ҳамда контрактнинг рақами ва тузилган санаси. 2.3.2. Тўловчи мазкур Контракт бўйича мажбуриятларини бажариш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, университетни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Ёзма хабарнома берилмаган тақдирда, Университет янги талабгор билан қўшимча контрактни расмийлаштириш учун ушбу Контрактни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар янги тўловчи билан қўшимча контракт тузиладиган бўлса, Тўловчи ушбу ҳолатда Университетга даъвоси йўқлигига мутлақо рози бўлади. 2.3.3. Талаба ва Тўловчи ўзаро муносабатларини алоҳида шартлашиб оладилар. Университет Талаба ва Тўловчи муносабатларида қатнашмайди. 2.3.4. Талаба ва Тўловчи бир шахс бўлиши мумкин. Download 51.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling