Тоғ жинсларининг ёшини аниқлашда радиологик усуллар


Download 93.67 Kb.
bet2/7
Sana05.05.2023
Hajmi93.67 Kb.
#1430000
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tog jinslarining yoshini aniqlashda

Уран - қўрғошин усули магматик жинсларнинг ёшини ва метаморфизм жараёнлари кечган вақтни аниқлашда муваффақиятли қўлланилади. Бу усул ёрдамида ёшни аниқлаш учун одатда циркондан - радиологик ёш аниқлаш учун энг қулай бўлган жуда барқарор минералдан фойдаланилади (40-расм). У термик, кимёвий ва механик таъсирга бардошли бўлиб, нураш ва седиментация жараёнларида сақланиб қолади. У ҳатто юқори метаморфизм босқичида ҳам чидамли. Цирконда U-Pb «хотира» - кристаллнинг дастлаб ҳосил бўлиш ва кейинги қайта ўзгариш вақтлари қайд қилинади.
U-Pb усулнинг энг катта ютуғи цирконда радиоактив парчаланишнинг турли константаларига эга бўл-ган учта ўзаро боғлиқ изотоп системасининг (238U 206Pb; 235U 207Pb; 232Th 208Pb) мавжудлигидир. Бу эса битта таҳлилда U ва РЬ нисбатида системанинг ёпиқлиги ҳақидаги тахминни уч марта текшириб кўришга имкон беради. Чунки турли изотопли системалар учун ташқи таъсир бир хил бўлиши мумкин эмас. Ёшни аниқлашда бир-бирига боғлиқ бўлмаган таҳлиллардан олинган натижаларнинг мос келиши - бу минералдаги системанинг ёпиқлигидан далолат беради.


40-расм. Циркон кристалли.
Циркон кристалли-зация вақтида одатда U4+ ва Th4+ нинг анча миқдорини, аммо қўрғошинни кам қўшиб олади, шунинг учун ҳам мутлақ ёшни аниқлаш учун уран-қўрғошин ва торий-қўрғошин усуллари жуда маъқул ҳисобланади.
Ураннинг жуда узоқ яримпарчаланиш даврига эга радиоактив изотоплари 238U, 236U ва 232Th қўрғошиннинг 205Pb, 207Pb, 209 Pb изотопларига айланади.
Ёпиқ системада умумий парчаланиш вақтидан сўнг дастлабки 238U, 236U ва 232Th билан улардан ҳосил бўлган оралиқ изотоплар орасида секуляр тенглик ўрнатилади.
Демак, бу нисбатлар ёрдамида ҳисоблаб чиқарилган ёшнинг яқин қийматлари U-Pb системанинг ёпиқлик мезони бўлиб саналади ва объектнинг ёшини аниқлашда уч қийматнинг ўртачаси бўйича баҳолашга имкон беради. Назорат учун бошқа изотоп нисбатлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
U-Pb усули ёрдамида ёшни аниқлаш натижалари одатда объект ёшининг мос қийматлари эгри чизиғи графиги - конкордиядан фойдаланилади (41-расм). Диаграмма 201Рb/238U, 207Pb/235U изотоп нисбатлари координаталарида чизилади. Бу ҳолда конкордия 206Pb/238U бўйича ҳисоблаб чиқилган ёш 207Pb/235U бўйича олинган ёшга тенг бўлган нуқталарнинг геометрик ўрни ҳисобланади.
Конкордия ва дискордия диаграммалари одатда уранли минералларда (масалан, цирконда) ураннинг изотоп таркибини график тасвирлаш учун фойдаланилади. Бу усул ёрдамида магманинг кристаллизацияси ва тоғ жинслари метаморфизми жараёнларининг ёшини аниқлаш мумкин.
Агар система минералнинг бутун мавжудлиги давомида ёпиқ ҳолда сақланган бўлса, унинг ёшига мос келувчи экспериментал нуқталар кон-кордияда жойлашган бўлади, яъни ёш қийматлари ўзаро мувофиқ келади ёки конкордантли бўлади. Конкордиядаги нуқталарнинг ўрни минералнинг ҳақиқий ёшини белгилайди.



Download 93.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling