Ток тупига шакл бериш ва кесиш қоидалари in the conditions of Uzbekistan, the branches are cut at different lengths in accordance with the growth of the grape varieties and the branches


Олиб борилган кузатувларга асосан, хона шароитида сақланга


Download 154.57 Kb.
bet3/4
Sana01.03.2023
Hajmi154.57 Kb.
#1243094
1   2   3   4
Bog'liq
Pushti toifi Maqolalar to‘plami

Олиб борилган кузатувларга асосан, хона шароитида сақланга

III вариантдаги бир қаватли оқ рангдаги бир томони полиэтилен қоғоз қопчалардаги узумбошлари вариант - I даги (назорат) га нисбатан 36 кун, вариант - II даги бир қаватли оқ рангли қоғоз қопчалардаги узум бошларига нисбатан 11 кун кўпроқ сақланди (1-расм).Совутгичли омборхона шароитида “Пушти Тойфи” навининг узумбошлари 2018 йил 6/X да III та вариантда сақлашга қўйилди. Ҳар бир вариантда 5 тадан узумбошлари рақамланиб танлаб олинди ва 2-4°С ҳарорат, нисбий намлик 85-90% да сақланди. Вариант – I. Назорат (қопчасиз) 5 та узумбошларининг бошланғич вазни жами – 4977 г, ўртача бир бош узумнинг вазни 995,4 г. ташкил қилган.Назорат қилиб танлаб олинган ва рақамланган 5 та узумбошлари совутгичли омборхона шароитида 2019 йил 26/III гача, яъни 179 кун сақланди. Олиб борилган кузатувлар натижасида 5 та узумбошлар ўз оғирлигининг табиий камайиши 711,3 г, ўртача бир бош узумни эса 78,3 г. ни ташкил килди, бошланғич вазнига нисбатан 5 та узумбоши 12 фоизга камайди, қолдиқ вазни – 4381,5 г.Олиб борилган кузатувларга асосан совутгичли омборхона шароитида сақлашга қўйилган назорат (қопчасиз) 5 та узумбошлари ўз товар кўринишини йўқотганлиги, яъни табиий камайиши 11,9% ва табиий камайиши меъёрдан (меъёр 10-12%) ошиб кетганлиги сабабли сақлашдан олиб ташланди ва назоратдаги узумбошларини сақлашдаги кузатувлар тўхтатилди.Вариант – II. Бир қаватли оқ рангдаги қоғоз қопчалардаги 5та узум бошларининг бошланғич вазни жами – 4291 г, ўртача бир бош узумнинг вазни 858,2 г. ни ташкил қилди.Бир қаватли оқ рангли қоғоз қопчалардаги рақамланган 5 та узумбошлари совутгичли омборхона шароитида 2019 йил 26 март ҳолатига, яъни 179 кун сақланиб, 5 та узум бошлари вазнининг табиий камайиши 391,7 г, ўртача бир бош узумни эса 78,3 г. ни ташкил килди, бошланғич вазнига нисбатан 5 та узум боши 9,1% га камайди, қолдиқ вазни – 3899,3 г.Ушбу вариант - II даги бир қаватли оқ рангли қоғоз қопчалардаги 5 та узумбошларини сақлашдаги кузатувлар давом этмоқда.Вариант – III. Бир қаватли оқ рангдаги бир томони полиэтилен қоғоз қопчаларда танлаб олинган 5 та узумбошларининг бошланғич вазни жами – 4213 г, ўртача бир бош узумнинг вазни 842,6 г. ни ташкил қилди.Ушбу рақамланган 5 та узумбошлари совутгичли омборхона шароитида 2019 йил 26 март ҳолатига, яъни 179 кун сақланиб, 5 та узумбошлари вазнининг табиий камайиши 380,9 г, ўртача бир бош узумнинг эса 76,2 г. ни ташкил қилди, бошланғич вазнига нисбатан 5 таузумбоши 9,0% га камайди, қолдиқ вазни – 3832,1 г. ни ташкил қилди. Ушбу вариант - III даги бир қаватли оқ рангдаги бир томони полиэтилен қоғоз қопчалардаги 5 та узумбошларининг сақлашдаги кузатувлар давом этмоқда (2-расм).Хона шароитида сақланган вариант-III - бир қаватли оқ рангдаги бир томони полиэтилен қоғоз қопчалардаги узумбошлари вариантдаги (назорат)га нисбатан 36 кун, вариант-II даги бир қаватли оқ рангли қоғоз қопчалардаги узумбошларига нисбатан 11 кун кўпроқ сақланди.Совутгичли омборхонада сақланаётган қопчалардаги вариант II ва III даги узумбошлари вариант - I га нисбатан ўз товар ҳолати ва меъёри бўйича (10-12%) вазнини тўлиқ йўқотмаганлиги ва товар кўриниши яроқлилиги сабабли, узум бошларини сақлашдаги кузатувлар давом этмоқда.

Download 154.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling