Ток тупига шакл бериш ва кесиш қоидалари in the conditions of Uzbekistan, the branches are cut at different lengths in accordance with the growth of the grape varieties and the branches
Яхши сув озиқа режими қўшимча куртакларнинг ривожланишини кучайтиради
Download 154.57 Kb.
|
Pushti toifi Maqolalar to‘plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Алехин К.К. Обрезка и формирование виноградных кустов. Тошкент, 2001.
- 3. Жуков А.И. Перспективное формирование винограда // Журнал “Виноделие и Виноградарство”. Москва, Россия. №4. 2013..
- 50 AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI №4. 2019 УЎТ: 631.2
Яхши сув озиқа режими қўшимча куртакларнинг ривожланишини кучайтиради.
А.ГУЛЯМОВ Боғдорчилик экинларини ишлаб чиқариш ва маркетинги бўйича координатор, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги. АДАБИЁТЛАР 1. Алехин К.К. Обрезка и формирование виноградных кустов. Тошкент, 2001. 2. Абдуллаев Р.М., Мирзаев М.М., Набиев У.Я., Мирзаев Р.М., Аброров Ш., Бекчанов У. «Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси». Тошкент, 2011 й. 3. Жуков А.И. Перспективное формирование винограда // Журнал “Виноделие и Виноградарство”. Москва, Россия. №4. 2013.. 4. Матузок Н.В. Инновационная технология возделывания винограда в неукрывной зоне.// “Виноделие и Виноградарство”.Россия.№1 2010.-48 б. 5. Темуров Ш. “Узумчилик”, Тошкент, 2002 й 50 AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI №4. 2019 УЎТ: 631.2 УЗУМНИ ТУРЛИ ШАРОИТЛАРДА САҚЛАШДА УНИНГ ТАБИИЙ КАМАЙИШИ The article presents the results of a study on the natural loss under different storage conditions. Bunches of ‘Pushti Toyfi’ grapes were covered with special paper bags. As a result, storage of a smaller natural loss stood out options with paper bags and coatings storage in a refrigerator. Узумни сақлашда муҳим омил – омборхонадаги ҳаво ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлигидир. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида мева-узумларнинг сақланиш давридаги табиий камайишини ўрганиш бўйича қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган.Тадқиқот объекти сифатида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида мавжуд узум боғлари танланди. Тадқиқот предмети сифатида узумнинг “Пушти Тойфи” ва “Октябрьский” навларидан фойдаланилди.Тадқиқотда узумнинг иккита нави узум бошлари Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда экологик соф маҳсулот олиш мақсадида ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган қоғоз қопчалар билан ҳимояланади (меваларга кийдирилади).Бунда қоғоз қопчалар билан қоплаш қуйидаги вариантларда амалга оширилган:1) назоратдаги узум шингиллари — қопчалар билан ҳимояланмаган; 2) бир қаватли оқ рангдаги қоғоз қопчалар; 3) бир қаватли оқ рангдаги бир томони полиэтилен плёнкали қоғоз қопчалар.Узумнинг “Октябрьский” нави 2018 йилнинг 2 октябрь кунида, “Пушти Тойифи” нави эса 6 октябрда сақлашга қўйиш учун териб олинди. Териб олинган узум мевалари яшикларга бир қатор қилиб жойлаштирилди ва икки қисмга бўлиниб, хона шароитида ва совутгичли омборхонада ҳаво ҳарорати 0-1ºС ва ҳаво намлиги 85-95% бўлган шароитда сақлашга қўйилди.“Пушти Тойфи” навининг узумбошлари 2018 йил 6/X да III та вариантда сақлашга қўйилди. Ҳар бир вариантда 5 тадан узумбошлари рақамланиб танлаб олинди:Вариант – I. Назорат (қопчасиз) 5 та узумбоши, жами – 3931 г.Назоратдаги рақамланган 5 та узумбошлари хона шароитида 2019 йил 6/I гача сақланди (93 кун). Натижада вазнининг табиий камайиши 711,3 г. ташкил килди, яъни бошланғич вазнига нисбатан 20,5%га камайди. Олиб борилган кузатувларга асосан хона шароитида сақлашга қўйилган 5 та узумбошлари ўз товар кўринишини йўқотганлиги ва табиий камайиши меъёрдан ошиб кетганлиги сабабли сақлашдан олиб ташланди ва кузатувлар тўхтатилди.Вариант – II. Бир қаватли оқ рангдаги қоғоз қопчаларда сақлаш учун танлаб олинган 5 та узумбошлари, жами – 3686 граммни ташкил этган.Ушбу рақамланган 5 та узумбошлари хона шароитида 2019 йил 30/I гача сақланди (118 кун) ва натижада сақлаш жараёнида вазннинг табиий камайиши 645,1 г ни ташкил килди, яъни бошланғич вазнига нисбатан 20,4% га камайди. Олиб борилган кузатувларга асосан хона шароитида сақлашга қўйилган бир қаватли оқ рангдаги қоғоз қопчалардаги 5 та узумбошлари ўз товар кўринишини йўқотганлиги ва табиий камайиши меъёрдан ошиб кетганлиги сабабли сақлашдан олиб ташланди ва кузатувлар тўхтатилди.Вариант – III. Бир қаватли оқ рангдаги бир томони полиэтилен қоғоз қопчаларда сақлаш учун танлаб олинган 5 та узумбошлари, жами – 5177 г. ни ташкил этди. Ушбу рақамланган 5 та узумбошлари хона шароитида 2019 йил 16/II гача сақланди (129 кун) ва натижада сақлаш жараёнида вазнининг табиий камайиши 867,8 г. ташкил килди, яъни бошланғич вазнига нисбатан 19,9 фоизга камайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling