Токли отсечкалар


Download 0.73 Mb.
bet1/4
Sana06.02.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1170282
  1   2   3   4
Bog'liq
Лекция 11 реле рус КТ тайёр


11-Маъруза
Токли отсечкалар
Режа:

  1. Токли отсечкаларнинг ишлаш принципи.

  2. Токли отсечкалар схемалари.

  3. Бир томонлама туйинтирилишга эга линияларда бир зумда ҳаракат қилувчи отсечкалар.

  4. Нотанловли ток отсечкалари.

  5. Вақт ушланилишига эга ток отсечкалари.

  6. Уч поғонали ток ҳимояси.

  7. Ток отсечкаларини баҳолаш.

Токли отсечкаларнинг ишлаш принципи
Отсечка ток ҳимоясининг бир тури ҳисобланади ва у қисқа туташувнинг тез учирилишини таъминлайди. Ток отсечкалари бир зумда ҳаракат қилувчи отсечкаларга ва вақт ушланилишига эга отсечкаларга (0,3–0,6 сек тенг) бўлинади.
Ток отсечкаларининг ҳаракат танловлиги уларнинг ишлаш зоналарини чегаралаш билан шундай эришиладики, отсечка қисқа туташув давомида тармоқнинг ёнма-ён участкаларида таъсирланмаслиги керак. Бунинг учун отсечканинг ишлаб кетиш токи қисқа туташув максимал токидан катта бўлиши керак. Ҳаракатланиш зонасини чегаралаш ушбу усули шунга асосланганки қисқа туташув Iк токи шикастланиш жойигача бўлган қаршилик катталигига боғлиқ (5-1 чизма).
Кўриб чиқиладиган линия участкасида қисқа туташув токи:
, (5-1)
қ аерда Ес – тизим генераторларининг эквивалент электр ҳаракат кучи; хс ва хл.к – қисқа туташув жойигача линия участкасининг ва тизимнинг қаршилиги; ху – линия қаршилиги, Ом/км; lк – ҳимоя қилинадиган линия бошидан қисқа туташув жойигача узунлиги, км.
5-1 шартидан кўриниб турибдики қисқа туташув жойи электр таъминот манбасигача узоқ масофада жойлашганда хл.к қаршилиги ўсиб боради (чунки хл.кlк ), қисқа туташув токи эса камаяди (5-1 чизма).
Агар танловлик шартлари бўйича М нуқтаси ортида отсечка таъсир қилмаслиги керак бўлса (5-1 чизма), ушбу шартни таъминлаш учун қуйидагини танлаш керак
Iс.з Iк(М) (5-1а)
Шунда М нуқтаси ортида қисқа туташув давомида отсечка ишламайди, АМ участкасида шикастланишлар пайдо бўлганида эса АN линиясида ишлайди, қаерда Iк Iс.з . Натижада ишлаб кетиш токи билан ҳимоянинг таъсир қилиш зонаси (5-1 шарти асосида танланган) фақат линиянинг бир қисмини қоплайди (АN) ва АМ участкасининг чегарасидан чиқмайди.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling