Топшириқ: принтер ва телевизорни ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижани аниқланг ҳамда бухгалтерия проводкаларини беринг. 2 Masala
Download 57.46 Kb.
|
масалалар топширик (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ
1 Masala. Компанияда асосий воситалар холати инвентаризация тешируви ўтказилди. Инвентаризацияда 1 дона принтер («Canon» 3/1 маркали) ва 1та телевизор (LG) йўқлиги аниқланган. Молиявий ҳисоботларда принтернинг дастлабки қиймати–1100000 сўм, эскириши 650000 сўм. Телевизорнинг эса бошланғич қиймати-700000 сўм ва эскириши- 250000 сўмни ташкил этади. Компаниянинг молиявий фаолиятига сезиларли зарар етказганлигини ҳисобга олиб айбдордан принтернинг қийматини 1,2 баробар ундириб олишга қарор қилинган. Телевизор эса болалар боғчасига текинга бериб юбрганлиги аниқланган. Топшириқ: принтер ва телевизорни ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижани аниқланг ҳамда бухгалтерия проводкаларини беринг. 2 Masala. “Бинокор” МЧЖ нинг 1-Цех биноси тўлиқ эскирганлиги учун бузиб ташланган. Бинонинг дастлабки қиймати-20.000.000 сўм, эскириш қиймати-20.000.000 сўм. Уни бузишдан фойдаланса бўладиган 3.700.000 сўмлик қурилиш материаллари олинган. Омборхона биносини бузишга қуйидаги харажатлар қилинган: Иш ҳақи-1.500.000 сўм, ЯИТ харажатлари-500.000 сўм, амортизация харажатлари-300.000 сўм Топшириқ: Молиявий натижани аниқланг ва тегишли счётларда акс эттиринг, 3 Masala. МЧЖ таркибидан корхона чиқиб кетади. Йиғилиш қарорига кўра МЧЖ уставига киритилган асосий воситалар қиймати-14.000.000 сўм. АВни муассисга қайтариб беришда унинг қолдиғи -8.000.000 сўм бўлган. Қайта баҳолаш сальдоси мавжуд эмас. Ушбу вазиятда АВ қолдиқ қиймати бўйича қайтарилгани учун ҚҚС айланма нолга тенг бўлади. Топшириқ: Тегишли счётларда акс эттиринг. 4 Masala. Корхона 2020 йил декабрда 240000 сўмлик ускунани сотиб олади.Ушбу ускуна амортизацияланувчи активларнинг 2чи гуруҳига киритилган. Аммо корхона «Ҳисоб сиёсати»га асосан уни 4 йилда (4*12=48 ой) ҳисобдан чиқаришга қарор қилади. Бухгалтерия мақсадида амортизациянинг «Кумулятив усули» ва солиқ мақсадида эса «Тўғри чизиқли усули» қўлланилади. Корхона ҳар йили 2000000 сўм тушумга эга бўлади. Харажатлари эса 1500000 сўмни ташкил этади. Бухгалтерия ва солиқ фойдаси бир ҳил яни 500000 сўмга тенг. Ставка 8%. Download 57.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling