To’qima, organ, organizm


J: Entamoeba histolytica


Download 81.46 Kb.
bet8/11
Sana17.06.2023
Hajmi81.46 Kb.
#1538792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
BIOLOGIYA FINAL (3)

J: Entamoeba histolytica

  1. Паразит инвазиясининг лаборатор диагностикаси – микроскопда фекалиялар суртмасини ўрганишдир. Касалликнинг ўткир даврида суртмада йирик вегетатив шакллар (эритрофаглар), касалликнинг сурункали шаклида ёки циста ташувчиларда циста аниқланади. Бу қайси паразит?

J: Dizinteriya amyobasi (entamoeba histolytica)

  1. Айрим сут эмизувчилар: асосан чўчқалар, баъзан каламуш, ит, одамлар йўғон ичагида паразитлик қилувчи инфузорий тури:

J: O‘pka so'rg'ichlisi (paragonimus westermani)

  1. Бу паразит тури биринчи марта швед олими Мальмстен томонидан 1857 йил аниқланган; 1901 йил Н.С.Соловьёв одамда касаллик келтириб чиқаришини аниқлаган ва исботлаган. Бу қайси паразит?

J: Mushuk ikki so‘rg‘ichlisi ( opisthorchis felineus)

  1. Паразит ҳужайралари тухумсимон шаклда бўлиб, пелликула билан қопланган, ҳаракат органоидлари ҳисобланган киприкчалари бор.

Ҳаракат вақтида пелликуланинг эластиклиги тана симметрияисини ўзгаришига имкон беради. Пелликула остида тиниқ эктоплазма жойлашган, оғиз олди ботиқлиги перистом, унинг остида цитостом бор, макро ва микро нуклеусларга эга:
J: O‘pka so'rg'ichlisi (paragonimus westermani)

  1. Одам учун паразитнинг инвазион шакли адолескарий ҳисобланади:

J: Jigar qurti

  1. Паразит тухумларининг ривожланиши фақат сувдв амалга ошади. 17-18 кундан кейин ёруғликда тухумдан мирацидийлар чиқади. Оралиқ хўжайин чучук сув шиллиғи ичига кирган мирацидийлар жигарда спороцисталарга айланади. Личинкани кейинги даври редия. Моллюска ҳазм безида редиялар ичида бир неча церкарийлар ривожланади (моллюска зарарланганидан кейин 1-2 ой). Бу қайси паразит?

J: Jigar qurti (fasciola hepatica)

  1. Паразитниг биринчи оралиқ хўжайини чучук сув шиллиғи (Bithynia leachi), иккинчиси карпсимонлар оиласи балиқлари. Бу қайси паразит?

J: Mushuk ikki so‘rg‘ichlisi ( opisthorchis felineus)

  1. Паразитнинг ҳаёт цикли қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: марита – тухум – мирацидий – спороциста – редия – церкарий – метацеркарий. Бу қайси паразит?

J: Mushuk ikki so‘rg‘ichlisi ( opisthorchis felineus)

  1. Биринчи оралиқ хўжайин — Helicella ёки Zebrina авлоди моллюскалари, иккинчиси —Formica авлоди чумолилари. Бу қайси паразит?

J: Lansetniksimon so‘rg‘ichli (dicrocoelium lanceatum)

  1. Паразитнинг ҳаёт цикли қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: марита – тухум – мирацидий – она спороциста – қиз спороциста – церкария – метацеркария. Бу қайси паразит?

J: Lansetniksimon so‘rg‘ichli (dicrocoelium lanceatum)

  1. Биринчи оралиқ хўжайин чучук сув шиллиғи Melania Semisulcospira авлодига мансуб, иккинчиси чучук сув қисқичбақаси ва краби. Бу қайси паразит?

J: O‘pka so'rg'ichlisi (paragonimus westermani)

  1. Асосий хўжайин етарлича термик қайта ишланмаган, метацеркарийлари бор бўлган қисқичбақа ва крабларни истеъмол қилганида зарарланади. Ошқозон ичак йўлида паразит қобиғидан халос бўлади, ичак деворидан қорин бўшлиғига, у ердан диафрагма орқали плевра ва ўпкага ўтади. Маритани локализацияси майда бронхлар. Бу қайси паразит?

J: O‘pka so'rg'ichlisi (paragonimus westermani)

  1. Вояга етган урғочиси ҳар 7-8 минутда қон томирларига биттадан тухум қўяди. Ҳафта давомида тухум қобиғи остида мирацидий ривожланади. Ичида личинкалари ривожланган тухумлар ичак ва сийдик пуфагининг капиллярларига тиқилиб қолади ва деворларининг ёрилиши натижасида атрофдаги тўқимага тушади. Тўқимада улар яллиғланиш ва абсцесслар ўчоғи бўлишади. Тухумлар тўқималардан сийдик пуфаги бўшлиғига ўтади ва шу ердан ташқарига чиқарилади. Кейинги ривожланиш учун тухумлар сувга тушиши керак. Ва шу ерда осмотик босим алмашинуви ва ёруғлик таъсирида тухумлардан мирацидийлар чиқади. Бу мирацидийлар моллюскага киради. Бу қайси паразит?

J: Shistosomalar

  1. Одам организмига паразитлар церкарий кўринишида тушади: чўмилганида, ховуз сувларини ичганида фаол равишда тери ёки шиллиқ қаватга киради. Бу қайси паразит?

J: Shistomalar

  1. Бу паразит билан зарарланганда жигар ҳужайралари емирилиши, ўт йўли тиқилиши, ўткир инвазияда жигар циррози ривожланиши мумкин. Ўт йўли яллиғланиши, механик сариқлик, жигар абсцесси бўлади. Токсик

аллергик таъсир, хўжайин ҳисобига озиқланиш, озиқа моддар ва витаминларнинг сўрилиши, эритроцитлар ва лейкоцитларнинг ютилиши бўлади. Бу қайси паразит?
J: Jigar qurti (fasciola hepatica)

  1. Моллюска ҳазм безида она ва қиз спороцисталари шаклланади, ва зарарланишни 4-5 ойидан кейин моллюскада церкариялар шаклланади. Улар моллюска ўпка бўшлиғи бўшлиғига ўтади ва 100-400 бўлиб йиғилиб, йиғма цисталарни ҳосил қилади. Бу қайси паразит?

J: Lansetniksimon so‘rg‘ichli (dicrocoelium lanceatum)

  1. Бу паразитнинг иккинчи оралиқ хўжайини йиғма цисталар билан озиқланувчи чумолилар. Чумоли тана бўшлиғида церкариялар метацеркарийларга айланади. Церкарийлар чумолининг мия ганглияларига кириб, унинг ҳаракатсизлигига сабаб бўлади. Бу қайси паразит?

J: Lansetniksimon so‘rg‘ichli (dicrocoelium lanceatum)

  1. Бу паразитнинг урғочиси эркагининг қорин томонидаги гинекофор каналида жойлашган. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Shistosomalar

  1. Бу паразитнинг ҳаёт цикли схема бўйича қуйидаги босқичлардан иборат: марита – тухум – мирацидий – она спороциста – қиз спороциста – церкарий. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Shistosomalar

  1. Фасциолез касаллигининг қўзғатувчиси бу:

J: Jigar qurti (fasciola hepatica)

  1. Описторхоз касаллигининг қўзғатувчиси бу:

J: Mushuk ikki so‘rg‘ichlisi ( opisthorchis felineus)

  1. Дикроцелиоз касаллигининг қўзғатувчиси бу:

J: Lansetniksimon so‘rg‘ich (dicrocoelium lanceatum)

  1. Парагонимоз касаллигининг қўзғатувчиси бу:

J: O‘pka so'rg'ichlisi (paragonimus westermani)

  1. Урогенитал шистосомоз касаллигининг қўзғатувчиси бу:

J: Schistosoma haematobium

  1. Жинсий етук шаклининг узунлиги 2-3 м га етади. Сколекс тўртта сўрғич ва хартумчага эга. Хартумчасида икки қатор жойлашган илмоқлари бор. Гермафродит проглоттид тухумдони уч бўлакчали. Етук проглоттид 7-12 та ён шохлари бор бачадонга эга. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Cho‘chqa tasmasimon chuvalchangi (taenia solium)

  1. Асосий хўжайини одам, оралиқ хҳжайини уй ёки ёввойи чўчқаси, баъзан одам. Тухумларини ташқи муҳитга чиқиши стробиладан етилган бўғимларни ажралиши билан бўлади. Чўчқалар паразит тухумлари бор бўлган озиқани еганида зарарланади. Финна – цистицерк. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Cho‘chqa tasmasimon chuvalchangi (taenia solium)

  1. Одамни цистецеркоз билан зарарланиши: 1) шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаганида ва ювилмаган қўллар ёки овқат билан тухумларини ютганида (инвазия интенсивлиги юқори эмас); 2) аутоинвазия орқали (зарарланиш интенсивлиги юқори эмас). Агар одам тениоз билан касал бўлса, кўнгли айниб қусганида етук проглоттидлар ошқозонга ўтади, ошқозон шираси таъсирида тухумлар пардаси эриб, онкосфералар чиқади. Онкосфералар ичак деворига кириб, қон билан турли тўқима, органларга тарқалади ва цистицеркга айланади. Цистицерк тўқималарда ўз ҳаётчанлигини ўн йиллаб сақлайди; 3) дорилар билан даволанганда, проглоттидлар эрийди. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Sistiserk

  1. Жинсий етук босқичи 4-10 м узунликда. Сколекда тўртта сўрғич бор. Гермафродит проглоттидда тухумдон икки бўлакли. Етилган бўғимлардаги бачадондан чиққан ён шохларининг сони 17-35 жуфт. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Qoramol tasmasimon (taeniarhynchus saginatus)

  1. Асосий хўжайини одам, оралиқ хўжайини йирик шохли қорамол. Қорамол ўтлар еганида солитёр тухумларини ютади. Одам термик ишлови яхши бўлмаган мол гўштини еганида финнасини (цистицерк) юқтириб олади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Qoramol tasmasimon (taeniarhynchus saginatus)

  1. Жинсий етук шакли 3-5 м узунликда. Сколекс сўрғичларга ва хартумчасида икки қатор жойлашган илмоқчаларга эга. Бўйни қисқа. Стробиласи 3-4 проглоттидли. Охиридан битта олдинги бўғим гермафродит, охиргиси эса етилган. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Exinokokk ( echinococcus granulossus)

  1. Асосий хўжайин гўштхўр хайвонлар (ит, бўри, шоқол), оралиқ хўжайини эса – одам, ўтхўр ва хаммахўр ҳайвонлар (йирик ва майда шохли қорамол, туя, чўчқа, буғулар). Ичакда тухумдан онкосфералар чиқади. Онкосфералар қон оқими билан жигар, ўпка ва бошқа органларга боради. Шу ерда пуфак шаклидаги финна ҳосил бўлади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Exinokokk ( echinococcus granulossus)

  1. Одамда бу паразит жигар, ўпка, мускул, суякни зарарлаб, пуфакдек финна ҳосил қилади. Пуфак суюқлик, яъни паразит модда алмашинуви маҳсулоти билан тўлган бўлади. Одам бу паразит учун биологик охиридир. Чунки финна одам билан бирга ўлади, ва асосий хўжайинга ўтмайди. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Exinokokk

  1. Танасининг узунлиги 10-18 м. Сколексда ёпишувчи органлари иккита ингичка эгатчалар – ботриялар бор. Шу ботриялар билан ичак шиллиқ қаватига ёпишади. Проглаттид ўлчами: узунлигига нисбатан эни катта. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Keng tasmasimon chuvalchang (diphyllobotrium latum)

  1. Ассосий хўжайин одам ва гўштхўр сут эмизувчилар (ит, мушук, айиқ ва

...), биринчи оралиқ хўжайини қисқичбақасимонлар (циклоплар, диаптомуслар, дафниялар), иккинчи оралиқ хўжайин балиқлар, резервуар хўжайин йиртқич балиқлар. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Keng tasmasimon chuvalchang (diphyllobotrium latum)

  1. Асосий хўжайиндан фекалиялар билан чиққан паразит тухумлари овал шаклда бўлиб, олдинги томонида қопқоқчаси бор. Кейинги ривожланиш учун сувга тушган тухумлардан 3-5 ҳафта ўтгач киприкли личинка корацидий чиқади. Корацидийлар киприкли эпителий билан қопланган, эпителий остида олти илмоқли онкосфера бўлади. Корацидий биринчи оралиқ хўжайин томонидан ютилади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Keng tasmasimon chuvalchang (diphyllobotrium latum)

  1. Қисқичбақасимонлар ичагида корацидий процеркоид деб аталувчи, узунчоқ шаклдаги орқа томонида олти илмоқли личинкага айланади. Процеркоид ўзгаришларга учрайди: микротрихиялар шаклланади. Протонефридиялар миқдори ортади. Олдинги томонида бир ҳужайрали безлар ривожланади. Қисқичбақасимонларни ютган балиқлар мускулларида ва жинсий органларида процеркоид одам учун инвазион шаклга айланади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Keng tasmasimon chuvalchang (diphyllobotrium latum)

  1. Асосий хўжайинни, жумладан, одамнинг зарарланиши яхши термик қайта ишланмаган балиқ ёки етарлича тузланмаган икраларни (процеркоидлари бор) истеъмол қилганида рўй беради. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда? J: Keng tasmasimon chuvalchang (diphyllobotrium latum)

  2. Финна пуфак кўринишида, ичи суюқлик билан тўлган бўшлиқ бўлиб, бошчаси шу бўшлиққа қайрилган, унинг қарши томонида личинка илмоқчалари бор:

J: Sistaserk

  1. Финна пуфак кўринишида, ичида бир нечта бошчалар бор, ҳар биридан кейинчалик битта чувалчанг ривожланади:

J: Senur

  1. Финна танаси уч жуфт илмоқлар билан қуролланган бошча ва дум ўсимтасидан иборат, бошчаси шу ўсимтага буралиб кирган. Бундай финна Hymenolepis nana учун хос:

J: Sistaserkoid

  1. Финна пуфаги анча катта бўлиб, пуфак деворининг ички қатлами герминатив қатлам бўлиб, бошчаси чиқарув камералар деб аталувчи, майда чегараланган бўшлиқларни ҳосил қилади. Ҳар битта чиқарув камерасида бир нечта бошчалар бўлади. Демак, битта онкосферадан кўп миқдорда бошчалар ривожланади. Бу финна қайси типда тузилган?

J: Exinokokk tipda

  1. Финна чувалчангсимон шаклда 1-1.5 см, чўзиқ, қаттиқ тангага эга бўлиб, унинг бош қисмида ёпишадиган иккита ингичка эгатчаси бўлади, Diphyllobothrium latum учун хос бўлган финна:

J: Pleroserkoid

  1. Тасмасимон чувалчанглар боши номланади:

J: skoleks

  1. Тасмасимон чувалчангларнинг бўғимлардан иборат танаси қандай номланади?

J: strobila

  1. Урғочисини узунлиги 40 см, эркаги – 25 см. Тирик паразитлар оқиш пушти рангда. танаси узунчоқ, цилиндрсимон бўлиб, икки томони учли. Танасининг олдинги учида кутикуляр лаблари бор. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Askarida (ascaris lumbricoides)

  1. Вояга етган аскаридалар ингичка ичакда яшайди. Урғочи аскаридалар қўядиган тухумлар беморларнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Бир суткада қўйган тухумларининг сони 240.000 гача етади. Мўтаъдил шароитда, ҳарорат 24оС, етарли намлик, кислород бўлганда эмбрионал тараққиёт 21-24 кун давом этади. Шу вақт ичида тухум пардаси остида инвазия қобилиятига эга бўлган личинка ривожланади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Askarida (ascaris lumbricoides)

  1. Ингичка ичакда тухум ичидан бир неча мм катталикдаги личинкалар чиқади. Булар ичак деворини тешиб, қон томирларига ўтади ва қон оқими билан танага тарқалади. Аввал улар жигарга, сўнг юракнинг аввал ўнг бўлмачасига, кейин ўнг қоринчаси томонига ўтиб, ўпка артерияси орқали ўпкага боради, ўпка капиллярларида фаол ҳаракатланиб, альвеолаларга ўтади. Альвеолаларда личинкалар икки марта туллайди. Личинкалар альвеолалардан бронхиолалар, бронх, трахея томон ҳаракатланиб, халқумга, оғиз бўшлиғига тушади Шунда бемор уларни иккинчи марта ютиб юборади. Личинкалар ингичка ичакда ривожланиб, вояга етади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Askarida (ascaris lumbricoides)

  1. Паразит тухуми (45-60 мкм) овал ёки юмалоқ шаклда, уч қават парда билан қопланган, ташқи парда ғадир-будур. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Askarida (ascaris lumbricoides)

  1. Ҳамма ерда тарқалган одам паризити энтеробиоз касаллигини қўзғатувчисидир. Болалар гельминтозлари ичида биринчи ўринда, учраш

частотаси 60-80 % (мактабгача муассасалар). Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?
J: Bolalar gijjasi (enterobius vermicularis)

  1. Кичкина чувалчанг бўлиб, урғочисининг узунлиги 10-12 мм, эркагиники эса 2 мм дан 5 мм гача, оқиш рангда. Танаси дуксимон бўлиб, бош томони қавариб чиққан ва кенгайган кутикула - везикула билан ўралган, қизилўнгач шарсимон кенгаймада - бульбусда тугайди, бульбус ичак деворига фиксация бўлиши учун. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Bolalar gijjasi (enterobius vermicularis)

  1. Бу паразит чувалчанглар одамнинг ингичка ичагининг иккинчи ярмида, йўғон ичагининг бош қисмларида паразитлик қилади. Уруғланишдан сўнг эркаклари ўлади, урғочилари эса тунда, анал тешикдан фаол ҳаракатланиб ташқарига чиқади ва анус атрофидаги тери бурмаларига 10000 – 15000 га яқин тухум қўяди. Тухум қўйишдан олдин суюқлик ажратади, бу суюқлик ёрдамида тухумлар терига ёпишиб қолади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Bolalar gijjasi (enterobius vermicularis)

  1. Урғочисинииг узунлиги 10 см бўлиб, узун ипсимон, эркагиники эса 4 см. Асосий хўжайини одам, оралиқ хўжайини ва ташувчиси Culex, Anopheles, Mansonia, Aedes авлодига мансуб чивинлар. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Vuxereriya (wuchererie bancrofti)

  1. Вояга етган чувалчанглар лимфа безларида, ички аъзоларининг қон томирларида паразитлик қилади. Личинкалар –микрофиляриялар эса қон томирлар тизимида айланиб юради. Кундузги (одам фаоллиги ошган пайтда) микрофиляриялар ички аъзо қон томирларида яшаса, кечалари- периферик қон томирларига ўтиб, одамга ҳужум қилган қон сўрувчи ҳашаротларга юқади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Vuxereriya (wuchererie bancrofti)

  1. Урғочи чивин бемор одамни чаққанида микрофиляриялар чивиннинг ҳазм йўлига тушади, кейин хартумчага миграция қилади. Чивин танасидаги ривожланиш цикли8-35 кунни ташкил этади. Бу вақтда личинка туллайди ва инвазион бўлиб қолади. Чивин одамни чаққанида личинкалар қонга тушади, лимфа системасига миграция қилади, ва 3-18 ойдан кейин вояга етади. Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Vuxereriya (wuchererie bancrofti)

  1. Вояга етган чувалчанглар лимфа томирларига тиқилиб қолиши натижасида лимфа айланиши бузилади, аъзолар, тана кисмлари, оёқлари шишиб йўғонлашиб кетади (фил oёғи). Гап қайси паразит ҳақида кетмоқда?

J: Vuxereriya (wuchererie bancrofti)

  1. Тана бўшлиғи бирламчи, суюқлик билан тўлган, босим остида бўлади. Кутикула тана бўшлиғи суюқлиги билан биргаликда танага эластиклик беради, яъни гидроскелет вазифасини бажаради. Тана тузилиши қайси паразит учун хос?

J: Nematoda

  1. Ҳазм системаси ҳазм найидан иборат: оғиз билан бошланувчи олдинги, ўрта ва орқа ичак. Орқа ичани калта найга ўхшайди, анал тешиги билан тугайди. Тана тузилиши қайси паразит учун хос?

J: Nematoda

  1. Тери-мускул халтача кўп қаватли кутикула, унинг остидаги гиподерма, мускул ҳужайраларидан иборат. Тана тузилиши қайси паразит учун хос?

J: Nematoda

  1. Қайси паразит учун одам танасидаги қуйидаги миграция хос: жигар- ўнг юрак бўлмачаси- ўнг юрак қоринчаси- ўпка артерияси- альвеолалар капилляри- бронхлар- трахея, ҳалқум- ингичка ичак.


Download 81.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling