Идиллик хронотоп замон цикликлиги, макон ягоналиги ва авлодлар давомийлигида акс этади. Ундаги кейинги хусусият ҳам шундан келиб чиқади. Яъни туғилиш, турмуш кечириш ва ўлим фақат мана шу хронотоп доирасида кечади. Бундаги сюжет воқелиги кундалик турмуш жараёнининг бадиий моделидир. Идиллик ҳаёт табиат мароми билан қоришиб кетган инсоний умр манзараларидир. Идиллик наср намуналари Гёте, Руссо, Т.Grey, Ч.Диккенс, Н.Гогол, Л.Толстой, Стендал, Балзак, Флобер, Т.Манн цингари турфа оқим ва турли услубга эга ёзувчилар ижодида яққол кузатилади. М.Бахтин фақат орадан ўттиз беш йил ўтиб, роман хронотопига доир жиддий тадқиқотига хулоса ёзишни лозим топган. Тадқиқот моҳиятини англашда улкан аҳамиятга эга ушбу хулосани ёзиш учун олимга ўттиз беш йил керак бўлди, дейиш тўғри бўлмас-у, аммо мана шу йиллар ичида у шундай жиддий кузатувларни умумлаштирувчи кичик бўлим бағишлаш заруратини ҳис қилди. Ўлимидан икки йил олдин ушбу муҳим бўлимчани қойилмақом қилиб якунлади.
http://hozir.org
Do'stlaringiz bilan baham: |