Тошкент-2014 Кейс: умумий тушунча


Аудиториядан ташқари бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари


Download 328 Kb.
bet5/9
Sana28.12.2022
Hajmi328 Kb.
#1010574
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Таркатма кейс

Аудиториядан ташқари бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари

Ўқувчилар
рўйхати

Асосий муаммоажратиб олиниб, тадқиқот объекти аниқланган
макс. 6 б

Муаммоли ва-зиятнинг келиб чиқиш сабаби ва далиллари аниқ кўрсатилган
макс. 4 б

Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракат-лари аниқ кўрса-тилган макс. 10 б

Жами
макс.20 б


















Аудиторияда бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари

Гуруҳлар
рўйхати

Гуруҳ фаол
макс. 1 б

Маълумотлар кўргазмали тақдим этилди
макс.4 б

Жавоблар тўлиқ ва аниқ берилди

макс.5 б


Жами
макс.10 б












8-10 балл – “аъло”, 6- 8 балл – “яхши”, 4- 6 балл – “қониқарли”, 0 -4 балл – “қониқарсиз”.


IV. Ўқитувчи томонидан кейс-стадини ечиш ва таҳлил қилиш варианти
Кейс-стадидаги асосий муаммо
Маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги зиддиятлар ва уларнинг ечими.
Муаммони тасдиқловчи далиллар
Муаммоли вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Мазкур ҳолатда қабул қилиниши мумкин бўлган муаммонинг барча далилларини топамиз:

        • Эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафаси.

        • Лоқайдлик, яъни атрофимизда бўлаётган улуғ, эртага ўзбек номи-ни оламга достон қиладиган, тарихий ишларни сезмаслик.

        • Маънавий ва ахлоқий қашшоқлик.

Муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари:

  • Эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради. Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ақидапарастликдан асло қолишмайди.

  • “Менга нима” деб қараш, лоқайдлик, беписандлик, ўзини, ўз манфаатини ҳаммадан устун қўйиш, худбинлик, ҳамма, ҳамма нарсалар менинг ҳузур-ҳаловатимга хизмат қилиши керак, дейиш, шуҳратпарастлик, кибр, маҳмадоналик, тажанглик, бировни эшита билмаслик, хатосини тан олмаслик, совуққонлик, танқидга чидамсизлик – эгоцентризм дардига дучор бўлган одамнинг белгилари.

  • Эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фасафаси, лоқайдсизлик, маънавий ва ахлоқий қашшоқлик биз олдимизга қўйган мақсадларга зиддир. Улар жамият ривожига катта тўсқинлик қилади.

Муаллиф ўз мақоласида муаммони олдини олиш қуйидаги йўлларини кўрсатиб берган:
Эгоцентрист-худбинлар жабрини биринчи – уларнинг ота-оналари тортади. Кейин бошқалар. Чунки тушунтириб, одамларга “яхши”лик қилиш керак десангиз, “бунинг томи кетибди”,- деб ўйлайди. “Ватанга нима бердинг?” десангиз, у: “Ватаним менга нима берди?”, - дейди ўқрайиб. Чунки у туғилгани, яшаётгани борлиги учун ҳамма унга нимадир бериши керак. У эса ҳеч кимга ҳеч нарса бермаслиги керак. У сизга “фойдаланса бўладиган ё бўлмайдиган нарса”, - деб қарайди. Бизларни бу кўйга тушишдан Худонинг ўзи асрасин.
Боболаримиз: “Бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она” деган, шунга амал қилган. Кўраяпсизми? Лекин нега биз боболар удумига амал қилмадик? Авлодлар ҳақида қайғурмадик. Бошимизга обдан бирин-кетин кулфатлар тушгандан кейингина одамийлик ва инсонпарварлик ҳақида ўйлай бошладик?

Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling