Тошкент, 30 дек — Sputnik
Download 18.84 Kb.
|
атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik.
- Элчихонанинг Twitterдаги са ҳ ифасида " Презид ент Обама 35 дипломатни чи қ ариб юбориб , сову қ урушга қ айтмо
- А Қ Шнинг сайланган президенти Дональд Трамп штабининг соби қ ра ҳ бари Келиэнн Конуэй А Қ
- Россия АҚШ санкцияларига қарши илк жавоб чораларини эълон қилди
Россиянинг Буюк Британия пойтахтидаги элчихонаси Барак Обаманинг 35 нафар россиялик дипломатни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини масхаралади, Дональд Трамп маъмурияти эса бу ҳаракатни сайланган президентни бурчакка сиқишга уриниш деб баҳолади ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россиянинг Лондондаги элчихонаси Барак Обаманинг 35 нафар россиялик дипломатни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини масхаралади ва буни совуқ урушга қайтиш деб атади. АҚШ пайшанба куни Россиянинг қатор фуқаролари ва компанияларини "сайловларга аралашишда" айблаб уларга нисбатан санкциялар киритди ва Барак Обама ҳеч қандай далилларсиз "Россия разведкаси ходимлари" деб атаган 35 россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди. Элчихонанинг Twitterдаги саҳифасида "Президент Обама 35 дипломатни чиқариб юбориб, совуқ урушга қайтмоқда. Барча, жумладан АҚШ халқи сингари бу омадсиз маъмуриятнинг кетишини кўришдан хурсанд бўламиз" деган ёзув чоп этилди. Ёзув остида эса ўрдакчанинг расми бўлиб, "чўлоқ" деган ёзув акс этган. Одатда, АҚШнинг икки марта сайланган ва қайта сайланишга ҳаққи йўқ президенти иккинчи муддатининг сўнгги икки йилида "чўлоқ ўрдак" деган лақаб билан аталади, деб хабар беради РИА Новости. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу айбловларга мутлақо қўшилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон санкцияларига нисбатан давлат раҳбари белгилаб берган тарзда жавоб қайтарилади. Уч ҳафтадан сўнг ҳукуматни тарк этиши лозим бўлган Америка маъмуриятининг бундай ҳаракатлари муносабатларнинг кескин ёмонлашувига олиб келади ва бу кутилмаган тажовузкорлик ҳаракати, деди Песков. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп штабининг собиқ раҳбари Келиэнн Конуэй АҚШнинг Россияга нисбатан янги санкциялари Барака Обама ва унинг маъмурияти томонидан Трампнинг фаолиятини чеклашга қисман уриниш деди. © FLICKR / JOHAN VIIROK Обама эшикларни қарсиллатиб ёпди: АҚШ Россия дипломатларини чиқариб юбормоқда "Айтишим мумкин, ҳаттоки президент Обамага аксарият масалаларда хайрихоҳ бўлганлар ҳам у сайланган президент Трампни бурчакка сиқиб қўйди дейишмоқда. Агарда бу ерда сиёсат асосий омил бўлган бўлса, бу жудаям ачинарли. Биз кўпинча шундай ўйлаймиз. Демократияда ҳокимиятнинг тинч топширилиши бу тарзда кечмайди", — деди Конуэй CNN телеканалига. "Мен Обама ва унинг маъмурияти томонидан киритилган жавоб чоралари, санкциялар ҳақидаги хабарларни ўқидим, уларнинг аксарияти рамзийга ўхшаб кўринади", — деди Трампнинг яқин ёрдамчиси. У Демократик партиянинг серверлари бузиб кирилишида Россиянинг айбланишига ҳам фикр билдирди. "Биз сайлов давомида фақатгина "Россия, Россия, Россия" деган сўзни эшитдик. Сайлов бошланганидан буён фақатгина мана шу айблов ва бўҳтон айтилмоқда", — деди у. © SPUTNIK / ЕВГЕНИЯ НОВОЖЕНИНА Россия АҚШ санкцияларига қарши илк жавоб чораларини эълон қилди Конуэйнинг фикрича, сайлов кампанияси даврида Демократик партиянинг электрон почтаси бузиб кирилиши Клинтонга сайловолди кампаниясида мағлубиятга учрайдиган даражада зиён етказмаган. "Мен уни Владимир Путин Пенсильвания, Висконсин ва Мичигандаги курашларда иштирок этишдан тўхтатиб қолган деб ўйламайман", — деди у. Илгарироқ Барак Обама маъмурияти 9 муассаса, компания ва шахсларга, жумладан ГРУ ва ФСБга "сайловларга аралашганлик" ва "америкалик дипломатларга босим ўтказганлик"да айблаб санкция жорий этганди. АҚШ шунингдек Россиянинг дипломатик мулки ҳисобланадиган икки яшаш мажмуасини ҳам ёпди ва россиялик 35 дипломат мамлакатни тарк этиши кераклигини эълон қилди. Америка томони бу борада ҳеч қандай далил келтирмаган. Read more: https://sputniknews-uz.com/world/20161230/4519941.html Download 18.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling