- Маркерсиз усул.
- Маркерсиз усулни расмдан фойдаланган ҳолда тавсифлаш мумкин, ушбу расмда n элементларга P тақсимлагичларга эга синхрон тизим келтирилган. Кўргазмалик учун механик тақсимлагичлар келтирилган, лекин ушбу принциплар электрон тақсимлагичларга ҳам қўлланилади.
- Фазовий комбинация қабули
- Механик
- тақсимлагич Рузатиш
- Механик
- тақсимлагич Рузатиш
- Механик
- тақсимлагич Рқабул
- Фазали комбинациянинг элементлари қабулида фазали комбинация дешифраторига келиб тушади, ўз навбатида у ушбу комбинацияга таъсир этади. Агар тақсимлагич фазада бўлмаса, рўйхатга олинадиган комбинация фазалидан фарқланади ва дешифратор ишга тушади. Ҳар бир цикл охирида фазали комбинация дешифраторининг ишга тушмаслиги циклли фазадаги фарқни кўрсатади. Бунда бошқарувчи схемадан импульс узатилади, ушбу импульс қабулдаги тақсимлагич фазасини силжитади. Ҳар бир циклнинг охирида қабулдаги тақсимлагичнинг бундай силжиши тўғри фаза ўрнатилмагунга қадар давом этади.
- Циклли синхронизациялашнинг маркерсиз усулидан фақат узатишнинг синхронли методидан фойдаланиш мумкин. Бунда қабул қилгич тақсимлагичини созлаш одатда, бирлик элементининг давомийлигига тенг катталикда амалга оширилади.
- Циклли синхронизациянинг маркерсиз усули
- Циклли синхронизациялаш ушбу усулда қабул қилинадиган кодли комбинация узунлиги олдиндан маълум бўлганлиги сабабли таъминланади, кодли комбинациянинг бошланиш ва тугаш моментлари ахборот узатишнинг барча сеансларида синхронизм киритилгандан кейин аниқланади.
- Маркерсиз усулнинг афзалликларига циклли синхронизациялаш ахборот узатиш тезлигини камайтирмасдан амалга оширилиши киради.
- Маркерсиз усул камчилиги бўлиб циклли синхронизациялашнинг ҳар қандай бузилишларидан кейин фойдали ахборотни узатишни тўхтатишга, тизимни эса, фазалаш режимига ўтказишга тўғри келади. Бунда бошқарилувчи схемадан блокировка олиб ташланган бўлиши керак.
- Бошқа камчилиги бўлиб ахборотни узатиш вақтида циклли синхронизациялаш тўғрилиги учун доимий назоратнинг бўлмаслиги ҳисобланади.
- Циклли синхронизациялашнинг бузулиши хатоларнинг катта сони пайдо бўлиши билан, яъни сезиларли даражада кечикиш билан аниқланади.
- Яна битта камчилиги бўлиб циклли синхронизациялаш бузулиши тўғрисидаги ахборотни узатиш учун тескари канал мавжудлиги зарурлиги ҳисобланади.
- Циклли синхронизациянинг маркерсиз усули
Do'stlaringiz bilan baham: |