- МАТ кафедраси мудири Ҳ.Х.Мадаминов
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
- ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
- «МОБИЛ АЛОҚ ТАРМОҚЛАРИНИ
- ЛОЙИҲАЛАШ»
- фанидан маъруза
- 5350100 – Телекоммуникация технологиялари (Телекоммуникациялар, Телерадиоэшиттириш, Мобиль тизимлар)
| | | | - Диапзонлар-
- нинг қисқартма номлари
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - децимиллиметрли тўлқинлар
| | | Маьруза 1. Кириш. Мобил тармоқ. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи авлод мобил тармоқлари - Дарснинг мақсади:
- -Талабаларда мобиль радиоалоқани ташкил этиш асослари ва негизлари ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилиш;
- -мазкур билимларни мустақил таҳлил қилишга кўмаклашиш;
- -ёшлар ўртасида соғлом маънавий ва тарбиявий муҳитни шакллантириш.
- Тушунчалар ва таянч сўзлар: Радиоалоқа, модулятор, детектор, симплекс, дуплекс ва ретранслятор.
- Асосий саволлар:
- 1. Ҳаракатдаги мобил радиоалоқа таснифи
- 2. Профессионал мобил радиоалоқа тизимлар
- 3. Сотали алоқа тизимлари
- 4. Симсиз алоқа тизимлари
- 5. Сунъий йўлдош алоқа тизимлари
Ҳаракатдаги мобил алоқа тизимлари тавсифи - Ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари (ҲРТ) ҳозирги вақтда тақдим этиладиган хизматлар сифати ва ҳажмининг кенгайтирилиши хисобига, уларнинг оммавийлашиши ва фойдаланувчиларнинг индивидуал талабларига мослаштирилиши ҳисобига кескин суръатларда ривожланмоқда.
- Ўз ўрнида ҲРТ тизимлари ҳам конвергенция, универсаллашиш ва ички рақобат жараёнларини бошдан кечирмоқда.
- “Ҳохлаган хизматни” (яъни, нутқ, маълумот, мультимедиа хизматлари), “ҳохлаган жойда” (глобал кўламларда) ва “ҳохлаган вақтда” (ишда, уйда, дам олишда, йўлда) тақдим этишга қодир бўлган кўпқамровли алоқа тизимининг концепцияси бугунги кунда муайян қирраларга эга бўлмоқда.
- Ўз навбатида ривожланишини давом эттираётган ҲРТ тизимларига қарашли профессионал мобил алоқа (транкинг), сотали алоқа, йўлдошли алоқа ва симсиз телефония радиоалоқа турлари билан танишиб чиқамиз.
Профессионал мобил радиоалоқа тизимлар - Профессионал мобил радиоалоқа (ПМР) тури бугунги кунда транкинг радиоалоқа тизимлари сифатида маълум бўлиб, ҲРТ таркибида энг “кекса” ҳисобланади. Бу алоқа тури ўтган асрнинг 30-йилларида пайдо бўлиб, етмиш йилдан ортиқ вақт давомида инсониятга хизмат қилиб келмоқда. Маълумки, ПМР тизимларига жамият хавфсизлиги хизматлари ва ҳуқуқ тартибини муҳофаза қилиш учун турли ваколатли тармоқлар киради.
- Қабул қилинган халқаро классификация бўйича ПМР тизимларининг икки синфи,
- яъни профессионал мобил радиоалоқа тизимлари - PMR (ингл. Professional Mobile Radio);
- умумий фойдаланиш мобил радиоалоқа тизимлари - PAMR (ингл. Public Access Mobile Radio) мавжуд.
- Биринчи синфдаги тизимлар бир фойдаланувчи ёки фойдаланувчилар гуруҳи тасарруфида бўлади ва умумий фойдаланиш тармоқларига чиқиш имкониятига эга бўлади, лекин тижорий хизматларни кўрсатмайди. ПМР тизимларининг иккинчи синфи эса кўплаб фойдаланувчиларга тижорий асосда УФТТ (PSTN) тармоқларига чиқиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |