Тошкент ахборот технологиялари университети «Мобил алоқа тизимларида сигналларга рақамли ишлов бериш» фанидан маъруза


Download 0.5 Mb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1544648
1   2   3   4
Bog'liq
8- maruza

Ички сиғим алоқали
  • Индуктив алоқали
  • Автотрансформаторли алоқали
  • Сиғим ва индуктив алоқали
  • Тўғридан-тўғри алоқали
  • Кўп диапазонли абонентлар қурилмалари учун кириш радиочастоталар (РЧ) модуллари
  • Мобил телефон маълумотларни алмашлаш функцияларини бажаришдан ташқари, видеомаълумотларни юқори сифатли акс эттириш, етарлича маълумотлар ҳажмларини киритиш ва сақлаш ва камида Internetга уланиш масаласини ечиш учун маълум ҳисоблаш қувватини таъминлаши керак. Мобил алоқа замонавий кўп диапазонли ва кўп режимли қурилмаларини ишлаб чиқиш, уларда кечадиган жараёнларни тўғри таҳлил қилиш ва архитектурани танлашни талаб қилади.
  • Бу олиб юриладиган қурилмаларнинг нархи, қуввати, ўлчами ва ишчи характеристикаларига қўйиладиган талабларни бажарилиши учун зарур. Бундай кўп функцияли қурилмалар GSM, GPRS, EDGE, WCDMA, HSPA, LTE, Bluetooth, WLAN локал тармоқлар, GPS позициялаш тизимлари, радио ва ТВ қабул қилиш имкониятлари каби қатор стандартлар ва технологияларни қўллашни амалга ошириши мумкин.
  • Бундай қурилма кичик вазн, ҳажм, энергия истеъмоли ва нархга эга бўлиши керак. Бундай натижаларга эришиш учун турли диапазонлар ва стандартларда ишлатиладиган функционал тугунларни максимал бирлаштириш, РЧ блоклар комбинацияланган архитектуралари, асл частоталар режаларидан фойдаланиш зарур.
  • Ҳаракатдаги объектлар билан алоқа тизимлари (ҲОАТ) замонавий кўп диапазонли абонентлари қурилмалари (АҚ) киришида кириш РЧ модуллари (КРЧМ) қўлланади. Уларнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
  • - қабул қилиш/узатиш трактларини ажратиш ва боғланишини таъминлаш;
  • - уларга антеннани улаш.
  • Бугунги кунда интеграл вариантларда иккита турлардаги қайта улаш ва фильтрлаш модуллари - ASM (Antenna Switch Module) антенналарни коммутациялаш модуллари ва FEM (Front End Module) РЧ тракт кириш модуллари чиқарилади.
  • Агар модуль полосали фильтрлаш элементларига эга бўлмаса, у ASM антенналарни коммутациялаш модули дейилади, агар модуль полосали фильтрлаш элементларига эга бўлса, FEM РЧ тракт кириш модули дейилади.
  • Баъзан интеграл кириш РЧ блок таркибига қабул қилиш трактининг кам шовқинли кучайтиргичи (КШК) ва узатиш трактининг чиқиш қувват кучайтиргич (ҚК) киритилади. РЧ блокда ишлатиладиган модулнинг турини танлаш аниқ бир ишланмага ва ишлатиладиган қурилмаларнинг параметрларига боғлиқ.
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling