Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари
Download 1.73 Mb.
|
Optik aloqa asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-МАЪРУЗА Режа: 1. Оптик ёруғлик узатгичлар, уларнинг турлари. Оптик толанинг тузилиши
- 3. Оптик тола турлари ва уларнинг тавсифлари. Бир модали ва кўп модали оптик толалар. Поғонали, градиент ва махсус синдириш кўрсаткичли оптик толалар
Назорат саволлари
1. ОА тизимларини қандай таснифланади? Икки томонлама ТОА тизимларини тузишнинг қандай усулларини биласиз? Икки толали, бир полосали, бир кабелли ТОА тизимининг тузилиш схемасини тушинтиринг. Бир толали, бир полосали, бир кабелли ТОА тизими қандай тузилади? 5. Спектр бўйича ажратилган ТОА тизимларнинг тузилиш схемаси қандай тузилган? 6. ТОА линияларини қандай асосий зичлаштириш усулларни биласиз? 7. ТОА линияларини вақт бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг. 8. ТОА линияларини частота бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг. 9. Спектр бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг. 10. ТОА линияларини зичлаштириш усулларидан қайси бири максимал ахборот сиғимига эга? 3-МАЪРУЗА Режа: 1. Оптик ёруғлик узатгичлар, уларнинг турлари. Оптик толанинг тузилиши 2. Оптик тола бўйлаб ёруғлик нурининг тарқалиш назарияси. Бурчак апертураси 3. Оптик тола турлари ва уларнинг тавсифлари. Бир модали ва кўп модали оптик толалар. Поғонали, градиент ва махсус синдириш кўрсаткичли оптик толалар 3.1. Оптик ёруғлик узатгичлар, уларнинг турлари. Оптик толанинг тузилиши Толали оптик алоқа (ТОА) тизимида оптик тебранишларни тарқалишини чегараловчи ва ёруғлик энергияси оқимини берилган йўналишда йўналтирувчи, узатиш ва қабул қилиш қисмларини боғлаб турувчи муҳит оптик ёруғлик узатгичлар дейилади. Оптик ёруғлик узатгичларнинг тавсифлари қисман алоқа тизимининг сифатини аниқлайди. Шунинг учун ТОА тизимларини лойиҳалаштиришда нурланиш тарқаладиган узатувчи муҳит - оптик ёруғлик узатгичларнинг тавсифларини ҳисобга олиш керак. ТОА да махсус оптик ёруғлик узатгичлар қўлланилади. Кичик сўниш коэффициентига эга бўлган оптик ёруғлик узатгичлар асосида оптик сигналларни узоқ масофаларга узатишни таъминловчи оптик кабеллар яратилмоқда. Оптик ёруғлик узатгичлар икки турга бўлинади: ясси оптик ёруғлик узатгичлар ва ёруғлик узатувчи оптик толалар. Ясси оптик ёруғлик узатгичлар ўз навбатида плёнкали (3.1,а-расм) ва каналлига (3.1,б-расм) бўлинади. Ёруғлик узатувчи оптик толалар эса бир қатламли (3.2,а-расм), икки қатламли (3.2,б-расм), уч қатламли ( 3.2,в-расм) ва ҳ.к. бўлиши мумкин [4]. 3.1-расм. Ясси оптик ёруғлик узатгичлар Оптик ёруғлик узатгичларнинг синдириш кўрсаткичи: (3.1) бу ерда e×m-мос равишда нисбий диэлектрик ва магнит ўтказувчанлик. n>n0 бўлганда (n0-атроф муҳитнинг синдириш кўрсаткичи) нур чегарадан тўлиқ ички қайтади. Ясси оптик ёруғлик узатгичларда (3.1-расм) тўлиқ ички қайтиш бўлиши учун n1 > n2 ≥ n0, шарт бажарилиши керак. Бу ерда n1-плёнканинг синдириш кўрсаткичи; n2 -тагликнинг синдириш кўрсаткичи; n0-ташқи муҳитнинг синдириш кўрсаткичи. Плёнка қалинлигини танлаб, узатиладиган тўлқинлар сонини чегаралаш мумкин. Битта асосий тўлқинни узатиш учун плёнка қалинлиги 0,1 мкм бўлиши керак. Бундай плёнкани тайёрлаш мурраккабдир. Синдириш кўрсаткичларининг нисбий фарқини камайтириб, плёнканинг қалинлигини, яъни диаметрини оширишимиз мумкин. Кўпгина оптик қурилмалар: актив(генератор, модулятор, демодулятор ва б.қ.) қурилмалар ясси оптик ёруғлик узатгичларнинг қирқимлари асосида тайёрланади. Ёруғлик узатувчи оптик толалар ўзак ва қобиқдан иборат бўлади. Улар қиймат бўйича бир-бирига яқин турли синдириш кўрсаткичларига эга. Ўзак узатувчи муҳит, қобиқ эса ўзи ва ўзак орасида чегара хосил қилувчи сифатида ишлатилади. Бу чегара ёруғликни йўналтирувчи физик канални шакллантириб, у орқали узатилган сигналнинг ташувчиси ёруғлик нури тарқалади. Ёруғлик нурининг фақатгина ўзак бўйлаб тарқалишини таъминлаш учун (3.2-расм) n1>n2>n3>n0, шарт бажарилиши керак. Мос равишда бу ерда n1-ўзакнинг синдириш кўрсаткичи, n2, n3-қобиқларнинг синдириш кўрсаткичлари, n0-ташқи мухитнинг синдириш кўрсаткичи [4]. 3.2-расм. Ёруғлик узатувчи оптик толалар ОТни таркибий қисмлари 3.3-расмда тасвирланган. Ўзак ва қобиқ учун асосий материал кварц шишаси (SiO2) хисобланади. Керакли синдириш кўрсаткичларини олиш учун кварц шишасига бор, германий ва шунга ўхшаш бошқа қўшимчалар қўшилади [6]. Толани қўшимча қобиқлари ҳимоя қобиғи хисобланади. 3.3-расмда ташқи пластик қоплама кўрсатилган [6]. 3.3-расм. Оптик толанинг тузилиши Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling