Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Download 1.73 Mb.
bet23/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

5.6. Толали оптик кабеллар

Вазифасига кўра оптик кабеллар (ОК) магистрал, худудий ва шаҳар кабелларига бўлинади. Ётказиш шароитларига боғлиқ холда станция ва линия ОКлари телефон канализацияси каналларида, грунтда, сув остида ётказиладиган; устунларга осиладиган турларга бўлинади.


Толаларни тузилишига кўра монотолали ва жгутли ОК га бўлинади. Алоқа техникасида фақат монотолали ОК қўлланилади. Оптик толани тайёрлаш учун ишлатилинган материалга боғлиқ холда, «кварц-кварц» (ОТни ўзак ва қобиғи кварцдан тайёрланган) ва «кварц-полимер» (ОТ ўзаги кварцдан, қобиқ эса полимердан тайёрланган) турдаги ОК бўлиши мумкин. Линия кабеллари учун фақат «кварц-кварц» турдаги ОТ қўлланилади. ОТ ни бирламчи мустаҳкамловчи ҳимоя қоплама материалига боғлиқ холда, полиэтилен, полиамид, селикон, эпиталоксиал ва эпоксиакрилат қопламали кабелларга бўлинади. Линия ОК да асосан эпоксиакрилат қопламали ОТ, станция кабелларда полиэтилен қопламали ОТ қўлланилади.
ОТ қайси тўлқин узунлигига мўлжалланганлигига боғлиқ равишда 0,85; 1,3 ва 1,55 мкм тўлқин узунликларида ишлайдиган ОК га бўлинади.


Назорат саволлари



  1. Оптик сигнални узатиш сифатига қандай омиллар таъсир қилади?

  2. Оптик толанинг дисперсия бўйича бахоланиши нимага боғлиқ?

  3. Дисперсия тушунчасини таърифланг.

  4. Дисперсияни қандай турларини биласиз? Уларни таърифланг.

  5. Модалараро дисперсияни таърифланг.

  6. Хроматик дисперсияни таърифланг.

  7. Қутбланган мода дисперсиясини таърифланг.

  8. Дисперсияни камайтириш мақсадида қайси усуллардан фойдаланилади?

  9. Толали оптик кабеллар вазифаси, тузилиши, тайёрланган материалига боғлиқ равишда қандай турларга бўлинади?

6- МАЪРУЗА


Режа:


1. Оптик нурланиш манбаларига қўйиладиган талаблар
2. Оптик сигнални узатувчи когерент ва нокогерент нурланиш манбаларининг ишлаш принциплари



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling