Тошкент архитектура – Қурилиш университети «Қурилишни бошқариш» факультети «ИҚтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш» кафедраси
Download 0.67 Mb.
|
11-вариант Жанибек
1.2 Қурилиш ташкилотлари фаолияти
Қурилиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини таҳлил қилишда муҳим босқичларидан бири уларнинг рақобатбардошлигига таъсир этувчи ҳар бир категорияни тегишли кўрсаткичларда ифодалаб олиш мухим ахамият касб этади. Бизнинг фикримизча, қурилиш билан шуғулланувчи субъектлар рақобатбардошлигини ифодалаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мумкин 1. Корхона маҳсулотининг бозордаги бир хил маҳсулотлардаги улуши (КМБУ) 2. Бозордаги энг кучли рақобатчи корхона маҳсулотининг улушига (ЭКМУ) нисбатан ушбу корхона маҳсулотининг улуши (КМУ) 3. Рақобатдаги маҳсулотни сотиш ҳажмининг ўсиш суръати (РМЎС) 4. Корхона маҳсулоти баҳосининг бозордаги шундай маҳсулот баҳосига нисбатан коэффициентдаги миқдори (КБАҲ) 5. Корхона маҳсулотининг сертификатланганлик даражаси (КСЕР) 6. Корхонада маҳсулотини реклама қилишдан олинган фойданинг реклама харажатларига нисбати (КРЕК) 7. Корхонанинг рақобатбардош товарларининг рентабеллик даражаси (РРБ) 8. Корхонада умумий рентабеллик даражаси (Р) 9. Корхона балансининг жорий ликвидлик даражаси (ЛЖ) 10. Корхона маҳсулоти рақобатбардошлигини ифодаловчи умумлашган кўрсаткич (МРУК). Аммо шуни эътироф этиш керакки, қурилиш ташкилотларида ўзаро рақобат, уларнинг тендерга қатнашиш жараёнидаёқ содир бўлади. Бу ушбу соҳанинг ўзига хос хусусиятидан далолат беради. Шу туфайли мазкур соҳада рақобатбардошликни 2 босқичда аниқлаш лозим, деб ҳисоблаймиз: - қурилиш билан шуғулланувчи субъектларнинг тендерга иштирок этган вақтидаги рақобатбардошлик; - қурилиш билан шуғулланувчи субъектларнинг фаолияти давомида баҳоланадиган рақобатбардошлик. Биринчи йўналиш бўйича қурилиш билан шуғулланувчи субъектларнинг тендерга иштирок этган вақтидаги рақобатбардошлигини ифодаловчи кўрсаткичларнинг номи, аниқланиш йўллари, мазмуни қуйидаги жадвалда келтирилган (1-жадвал). Иккинчи йўналиш бўйича қурилиш билан шуғулланувчи субъектларнинг фаолияти давомида баҳоланадиган рақобатбардошликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бундай кўрсаткичлар тизимига биз қуйидагиларни киритишни мақсадга мувофиқ, деб топдик (2-жадвал): Ушбу кўрсаткичлар тизими корхоналарнинг рақобатбардошлигини тўлиқ қамраб олади. Аммо у бошқарувда қўлланилишига бироз ноқулайлик туғдириши мумкин. Чунки бир кўрсаткич бўйича битта корхона яхши ўринга эга бўлса, иккинчи кўрсаткич бўйича бошқа корхона яхши ўринни эгаллаган бўлиши лозим. Худди шундай ҳолат битта корхона мисолида қўрганиладиган бўлса даврлар бўйича ҳам худди шундай ҳолатга дуч келишимиз мумкин. Шу туфайли адабиётларда кўрсаткичлар тизимидан комплекс кўрсаткични аниқлаш усуллари бўйича бир қанча ёндошувлар айтилган ва уларнинг айримлари амалиётда ҳам мувоффақиятли қўлланилиб келинмоқда. Қурилиш билан шуғулланувчи фирмалар ёки компаниялар таркибида бир қанча хўжалик юритувчи субъектлар Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling