Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “ЙҚМва Ж” ва “” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг Тошкент шахар Политехника касб хунар коллежи ўқувчилари орасида Автомобилларни тузилиши ва Автомобил электр жихозлари фанидан


Download 0.73 Mb.
Sana18.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1563830
TuriСеминар
Bog'liq
Master Klass 173-Maktab 27-01-22


Тошкент Давлат Транспорт Университети “Олий математика” кафедраси ва Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 173-умумий ўрта таълим мактаби ўртасидаги қўшма услубий семинарнинг 1-сонли баённомасидан


К Ў Ч И Р М А
27.01.2022 йил Тошкент шаҳри
ҚАТНАШУВЧИЛАР:
- О.А.Каршиева – 173-умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
- Р.Х.Кенджаев – ТДТрУ “Олий математика” кафедраси доценти, ф.-м.ф.н., доцент.
- З.А.Амиров – ТДТрУ “Олий математика” кафедраси ассистенти.
- Д.А.Насимова – 173-умумий ўрта таълим мактаби математика ўқитувчиси.
- Н.А.Адизова – 173-умумий ўрта таълим мактаби математика ўқитувчиси.
- О.Юсубова – 173-умумий ўрта таълим мактаби математика ўқитувчиси.
- М.Сапаров – 173-умумий ўрта таълим мактаби информатика ўқитувчиси.
- Д.Исматова – 173-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.


КУН ТАРТИБИ:
• Р.Х.Кенджаев ва З.А.Амировнинг “Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш бўйича аниқ фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш” мавзусидаги мастер-класс машғулоти муҳокамаси.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Семинарни мактабнинг математика ўқитувчиси Д.А.Насимова кириш сўзи билан очди. Мактаб ўқувчиларини замон талаби даражасидаги мутахассис бўлиб етишишларида аниқ фанларнинг ўрни ҳақида ўз фикрини билдирди.



Тошкент Давлат Транспорт Университети “Олий математика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 173-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар барчамиз учун муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш мақсадида Университетнинг “Олий математика” кафедраси доценти, ф.-м.ф.н., доцент Р.Х.Кенджаев ва “Олий математика” кафедраси ассистенти З.А.Амировнинг ташаббуси билан 173-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари учун “Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш бўйича аниқ фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш” мавзусига бағишланган мастер-класс машғулоти ташкил этилди.



Р.Х.Кенджаев ва З.А.Амиров мураккаб мисол ва масалалар ечиш орқали ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикаси ҳақида тўхталиб, турли усулларни аниқ мисоллар билан ёритиб беришди.

Мактабнинг ўқитувчилари Д.А.Насимова, Н.А.Адизова, О.Юсубова, М.Сапаров ва Д.Исматовалар мастер-класс машғулоти мавзуси бўйича муҳокамага чиқиб, фикр алмашдилар ҳамда Р.Х.Кенджаев ва З.А.Амировнинг педагогик маҳоратларини ижобий баҳоладилар.
Тадбир сўнгида маърузачилар ўқитувчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб бериб, уларни касбий маҳоратларини оширишлари учун кафедра профессор-ўқитувчиларига мурожаат қилишлари мумкинлигини тавсия этди.

173-умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари О.А.Каршиева сўзга чиқиб, ўтказилган ушбу тадбир мактаб ўқитувчилари орасида яхши таассурот қолдирганлигини таъкидлаб, доцент Р.Х.Кенджаев ва ассистент З.А.Амировга ўз миннатдорчилигини билдирди.
173-умумий ўрта таълим
мактаби директори З.К.Камолова

173-умумий ўрта таълим мактаби


ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари О.А.Каршиева
Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling