Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “ЙҚМва Ж” ва “” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг Тошкент шахар Политехника касб хунар коллежи ўқувчилари орасида Автомобилларни тузилиши ва Автомобил электр жихозлари фанидан


Download 17.66 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi17.66 Kb.
#1563878
TuriСеминар
Bog'liq
Master Klass 226- Каримов А.М,


Тошкент Давлат Транспорт Университети “Олий математика” кафедраси ва Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 226-умумий ўрта таълим мактаби ўртасидаги қўшма услубий семинарнинг 1-сонли баённомасидан


К Ў Ч И Р М А


24.05.2023 йил Тошкент шаҳри


ҚАТНАШУВЧИЛАР:
Ниёзов Н.Т. –Тошкент шахаридаги 226-умумий ўрта таълим мактаби директори
А.М.Каримов –ТДТрУ “Олий математика ” кафедраси доценти , ф-м.ф.н.,доцент .
226-умумий ўрта таълим мактаби математика ўқитувчилари ва мактабнинг 11-синф ўқувчилари.


КУН ТАРТИБИ:

• А.М.Каримовнинг “Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш бўйича аниқ фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш” мавзусидаги мастер-класс машғулоти муҳокамаси.


• А.М.Каримовнинг “Параметрли тенгламалар ” мавзусидаги машғулоти мухокамаси.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Семинарни мактабнинг директори Н.Т.Ниёзов кириш сўзи билан очди. Мактаб ўқувчиларини замон талаби даражасидаги мутахассис бўлиб етишишларида аниқ фанларнинг ўрни ҳақида ўз фикрини билдирди.
Тошкент Давлат Транспорт Университети “Олий математика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 226-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар барчамиз учун муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш мақсадида Университетнинг “Олий математика” кафедраси доценти, ф.-м.ф.н., доцент А.М.Каримовнинг ташаббуси билан 226-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари учун “Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш бўйича аниқ фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш” мавзусига бағишланган мастер-класс машғулоти ташкил этилди.
А.М.Каримов “Параметрли тенгламалар ” мавзуси бўйича назарий маълумотларни батафсил келтириб, лонда ва содда қилиб тушинтириб берилди. Энг мухими параметрга қўйилаётган талабни тўлиқ тушуниш эканлиги такидлаб ўтди.
А.М.Каримов мураккаб мисол ва масалалар ечиш орқали ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикаси ҳақида тўхталиб, турли усулларни аниқ мисоллар билан ёритиб беришди.
А.М.Каримов Тошкент Давлат Транспорт Университетида талабаларнинг билим олиши учун яратилган барча шароитлар хақида гапириб берди.Мактаб ўқувчиларини Университетда тахсил олишга тарғибот қилди.
Мактабнинг математика ва табиий фанлар ўқитувчилари мастер-класс машғулоти мавзуси бўйича муҳокамага чиқиб, фикр алмашдилар ҳамда А.М.Каримовнинг педагогик маҳоратларини ижобий баҳоладилар.
Тадбир сўнгида маърузачи А.М.Каримов ўқитувчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб бериб, уларни касбий маҳоратларини оширишлари учун кафедра профессор-ўқитувчиларига мурожаат қилишлари мумкинлигини тавсия этди.
226-умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Т.Ниёзов сўзга чиқиб, ўтказилган ушбу тадбир мактаб ўқитувчилари орасида яхши таассурот қолдирганлигини таъкидлаб, доцент А.М.Каримовга ўз миннатдорчилигини билдирди.

226-умумий ўрта таълим


мактаби директори Н.Т.Ниёзов
Download 17.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling