Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

 ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Майсалар қушлардан ҳимояланади. Қатор оралари мунтазам юмшатилиб, бего-
на ўтлар йўқотилади.
• Мунтазам суғориб турилади.
• Бош ўраш бошланиши биланоқ, албатта, суюқ ўғит бериш лозим.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
42
ҲОСИЛ ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?
• Карам ўткир пичоқ воситасида илдизига яқин жойдан қирқиб олинади. Эртаги 
ва ўртаги навлар тўнкачаси крест шаклида 1-1,5 чуқурликда кесиб қўйилса, яна 
кичикроқ карамбоши ўралади.
• Кўпгина ҳолларда карамбошлар талабга кўра ҳамда карамбошининг тиғизли-
гига қараб узилади. Кечки навлар ва қизил бошли карам эса узилгач сақлашга 
жойлаштирилади.
• Бунинг учун карамбоши илдизи ва ўзагидан ажратиб олинади, ташқи барглар 
олиб ташланади ва похолли яшикларга жойланади. Карам қуруқ ва совуқ жойда 
баҳоргача яхши сақланиши мумкин.
 ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Карамни хомлигича ҳам ейиш мумкин, бу жуда ҳам фойдали ва хуштаъм. Бошли 
карам турли хил салатларга қўшилади. Оқ бошли карамга қирғичдан чиқарилган 
сабзи, олма ва майонез аралаштириб тайёрланган салат энг оммабопдир. Пекин 
карамининг барглари қирқилади ва сиркаланиб, унга ўсимлик мойи, туз ва аччиқ 
қалампир қўшилади. Бундан ташқари қизил бошли карам маринадланади. Оқ бо-
шлиси эса тузланади. Карамни пишириб ҳам лаззатли таомлар тайёрлаш мумкин. 
Карамдан шўрва, димлама, дўлма каби тансиқ таомлар тайёрланади.
САҚЛАШ УСУЛИ. Карам полиэтилен халтачаларда совитгичда сақланади. Оқ бо-
шли карамни бир ҳафта, пекин карамини бир неча ҳафта сақлаш мумкин. Хўжа-
ликларда карам совуқ ва қуруқ омборларда уюмларда ёки похолли яшикларда 
сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ. Карамли дўлма халқимизда тансиқ таомлардан бири ҳисо-
бланади. Дўлма учун бўшроқ ўралган кичикроқ оқ бошли карам олинади. Эҳтиёт-
корлик билан ўткир учли пичоқда ўзаги ўйиб олинади ва карамбоши 3-5 дақиқа 
қайнатиб олинади. Юмшаб қолган барглар битта-битта ечиб олинади. Ичига ол-
диндан тайёрлаб қўйилган қийма солиниб ўралади. Қийма тайёрлаш учун 300 гр. 
қиймаланган гўшт, 300 гр. гуруч, майда тўғралган пиёз, турли зираворлар, бироз 
ўсимлик мойи ва таъбга кўра туз солинади. Ўралган дўлмалар қайнаб турган қайла 
ичига териб чиқилади ва паст оловда 40 дақиқа димланади. Дўлма димланади-
ган қайла қуйидагича тайёрланади: майда тўғралган пиёз, катта-катта тўғралган 
картошка ва сабзи бўлаклари ўсимлик мойида бироз қовуриб олинади. Қовурмага 
ёғли гўшт ишлатилса, таом янада мазали бўлади. Турли зираворлар, кўкатлар, туз ва 
оз миқдорда сув солиниб 20–25 дақиқа паст оловда қайнатилади, сўнгра дўлма-
лар терилиб, 40 дақиқа димланади. Қайла суви дўлмаларни қоплаб туриши лозим. 
Дўлмалар қайлада пишган картошка ва сабзилар билан биргаликда иссиқлигида 
дастурхонга тортилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
43

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling