Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
 
Ички қайта тақсимлаш – бу кўрсаткич ADL модели учун махсус 
ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур бизнес турига қайта сармояланадиган 
корпорациялар фондларининг фоизи асосида ўлчанади.
Корпорациядаги нақд пул тақсимланишининг тўрт турини ажратиб 
кўрсатиш мумкин: нақд пул генераторлари, нақд пул истеъмолчилари, нақд 
пул инвариантлари, манфий ички қайта тақсимланишлар (масалан, 
деинвестиция стратегияси қўлланилган вақтда оператив нақд пул оқими 
ижобий бўлса, активларнинг қиймати эса камайиб боради): 
1. 
Нақд пул генератори – 100 деб бахоланган кўрсаткичдан анча паст 
бўлган ички қайта тақсимланиш кўрсаткичи. 
2. 
Нақд пул истеъмолчиси - 100 деб бахоланган кўрсаткичдан анча 
юқори бўлган ички қайта тақсимланиш кўрсаткичи 
3. 
Нақд пул инварианти - 100 деб бахоланган кўрсаткичга нисбатан 
тенг бўлган ички қайта тақсимланиш кўрсаткичи 
4. 
Манфий ички қайта тақсимланиш – қайта инвестициялар қиймати 
манфийдир. 
RONA кўрсаткичи ва қайта инвестициялаш даражаси асосида 
корпорациядаги бизнес омаднинг хар бир бизнес тури учун ADL модели 
RONA – чизмаси орқали акс эттиришни таклиф қилади (чизма 9.3.) 



114 
Чизма 9.3. RONA – чизмасига мисол 
 
RONA – чизмаси хаёт циклининг хар бир босқичидаги кутилаётган 
холатларнинг бахоловчи бизнес турлари асосида бизнес портфелини 
баланслаштириш учун ишлатилиши мумкин.
Масалан туғилаётган бизнес турлари одатда жуда кичик ёки манфий RONA 
кўрсаткичига эга ва шунинг учун нақд пулнинг актив истеъмолчилари булиб 
хизмат қиладилар.
Баланслаштирилган портфел тўрттала турдаги категорияларда хам 
бизнес турларига эга бўлиши керак. RONA – чизмаси баланслаштирилган 
портфелни хамда адекват фойдалиликни қуйидагича ифодалайди: 
1. Накд пул генерациялашуви накд пул сарфланишидан кўпроқ ёки 
унга тенг. 
2. RONA уртача қилиб олинган кўрсаткичи корпоратив мақсдаларга 
мос келади. 
Портфелнинг баланслаштирилганлиги хақида билиш учун бизнес 
турларининг керакли холатларда жойлашганлигига ишонч қилиш мақсадида 
учун RONA – чизмасини текшириш орқали визуал тарзда текшириш мумкин.
ADL концепцияси шундай тузилганки, ундаги хар бир бизнес тури 
ўзига алохида бир стратегик режалаштириш ва холатларни аниқлаб олиш 
хамда алохида тахлилни талаб қилади.
Лекин, шу бизнес тури учун тегишли тавсияларни бериш учун қуйидаги 
кетма кет босқичларни амалга ошириш зарур бўлади.
1. 
Хар бир бизнес турининг “табиий танловини» текшириш 
2. 
Кутилаётган натижалар, инвестицион талаблар ва бошқарув 
мақсадларига тўғри келадиган “махсуслашган танловни” аниқлаб олиш. 
3. 
ADL моделида таклиф қилинган рўйхатдан файолиятларнинг 
аниқлаштирилган стратегиясини танлаб олши. Алохида бизнес тури учун 



115 
аниқлаштирилган стратегияни қуйидаги бизнес мақсадларнинг функцияси 
сифатида қараш керак. 
1. 
Бозорда исталган улуш 
2. 
Инвестицияларни жалб қилиб туриш учун моляивий ресурслар 
3. 
Корпорациядан олинадиган ёки корпорацияга келиши зарур 
бўлган нақд пул оқими ва кутилаётган даромад. 
ADL ёндашуви белгиланган тартибда кўпгина тармоқлар хаёт 
циклининг схемасига мос келади, аммо цикл шакли тармоқдан тармоққа 
қараб ўзгариши мумкин. Ананавий тармоқларда тўйиниш босқичи ўн йиллар 
давомида давом этсада, юқори технологиялар хукм сураётган баъзи 
тармоқларда бутун бир хаёт цикли бир неча йиллар ёки ойлар мобайнида 
тугаши 
мумкин. 
Амалиётнинг 
кўрсатишича, 
тугилиш 
ва 
ўсиш 
босқичларидаги ишлаб чиқариш нақд пул оқимининг асосий истеъмолчиси 
бўлади, тўйиниш ва кексайиш босқичларида – асосий генератори бўлиб 
хизмат қилади. Яна бир нарсани таъкидлаш лозимки, кўпроқ ёш ва заиф 
бизнес турлари тўйинган ва кучли бизнес турларига нисбатан хавф 
хатарликка мойиллик даражаси анча юқори бўлади.
ADL концепциясига асосан, тўйинган тармоқлар кам миқдордаги 
умумлашган рақобатчиларнин ўз ичига олса, тугилиш босқичида турган 
тармоқлар фрагментар тарзда булиб. кўпгина рақобатчиларни ўзида 
мужассамлаштиради. 
Агарда ADL модели томонидан талаб қилинадиган барча аналитик 
босқичлар бажарилса, унда амалиётчи кўрадиган фойда қуйидаги кўринишда 
бўлади: 
1. 
Корпоратив бизнес-портфелидаги хар бир бизнес тури учун 
фунцияларни, бозорни хамда холатни яхшилаб англаб олиш
имконияти 
2. 
Хар бир бизнес тури учун ишлаб чиқилган ва хар бир мавжуд аник 
стратегияларни ўз ичига олувчи бизнес портфелининг бутун бир 
манзараси 
Тармоқдаги хаёт цикли концепциясининг бошидан охиригача қамраб 
олишга асосланган ADL моделидаги ёндашишни хисобга олиб, уни универсал 
тарзда турли бизнес турлари учун қўллаш мумкин.
Аммо баъзи бир муаллифларнинг фикрига кўра ADL моделининг 
фойдалилик ёндашуви шубха билан қаралиши керак, негаки, бундай 
ёндашиш менежерларни ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг хажми 
қисқариши оқибатида ундан воз кечишга ундайди, сабаби менежерларнинг 
ўзи ишлаб чиқараётган махсулотининг кексайиш босқичи келди деб нотўғри 
фикрга борадилар. Албатта, бундай фикрлаш доим хам тўғри хам бўлиб 
чиқавермайди, ва уни синчковлик билан ўрганиб чиқиш керак. 
Корхоналар хаёт циклининг босқичларига таъсир этмайди деган 
фикрлаш менежерни маълум бир стратегияларни инкор этишга ундаши 



116 
мумкин. Амалиётда корхоналар махсулотнинг хаёт циклига таъсир 
кўрсатиши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, ADL модели фақатгина шундай 
стратегиялар билан чекланганки, бундай стратегиялар хаёт циклини 
ўзгартиришга мўлжалланмаган бўлади. Аммо тўйинган бозорлар ўсаётган 
бозорларга айланиши мумкин (мисол қилиб, велосипедни янги ишлатилиши 
ишлаб чиқилса).
ADL моделининг бундай механик йуналишидаги ўзгаришни хисобга 
олган холда шунга мос стратегияни ишлаб чикишга имкон бермайди.
Ундан ташқари, рақобатнинг тузилмаси хаёт циклининг босқичидаги 
функция сифатида турли тармоқда турлича бўлади. Баъзи бир тармоқларда 
капитал хажми катта бўлади, автомобилсозликни мисол қилиб оладиган 
бўлсак, бунда туғилиш босқичи фрагментар холатда бўлса, хаёт циклининг 
тўйиниш босқичида эса концентрациялашиб боради. Бошқа тармоқлар эса, 
мисол қилиб, банкоматларни ишлаб чиқариш концентрациялашган холатда 
бошланиб, вақт ўтиши билан фрагментар холатга айланади. Бу ADL 
моделининг асосий назарий ёндашувига зид келади, сабаби ёндашувнинг 
асосида рақобат туғилиш босқичида фрагментар холатда бўлади. 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ADL моделининг асосий камчилиги 
шуки, у жуда схематик тарзда кўрсатилади ва етарлича тажрибага эга 
бўлмаган менежерларни механик ва нотўғри ечимларни қабул қилишга 
ундаши мумкин.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling