Тошкент давлат иќтисодит университети


Download 17.74 Kb.
Sana26.12.2022
Hajmi17.74 Kb.
#1066799
Bog'liq
R.sh


Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси ассистенти
Ражабов Шерзод Бахтиёровиччинг илмий-педагогик фаолиятига


ТАВСИФНОМА

Ражабов Шерзод Бахтиёрович 1992 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий.


2010-2016 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Ахборот технологиялар йўналишини муваффақиятли томомлади.
2016-йил - Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт унверситети Ахборот технологиялар маркази муҳандиси.
2017-йил - Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт унверситети “Ахборот технологиялари” кафедра ўқитувчиси.
2019-2021 йил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт унверситети “Ахборот технологиялари” бўлим бошлиғи.
2021-йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялар кафедраси ассисенти.
Умумий иш стажи - 7 йил, шу жумладан, педагоглик иш стажи - 6 йил;
Ражабов Шерзод Бахтиёрович Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедрасидаги фаолиятида бакалавриат: Иқтисодиётда ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари, Рақамли иқтисодиёт Операцион тизимлар, Компютер архитектураси, Бизнес интеллект фанларида амалий ва тажриба машғулотларини олиб боради.
Юқорида келтирилган фанлардан барча мутахассисликлар учун ўқув дастурлари, ишчи ўқув дастурлари, таълим технологиялари, фанлар бўйича модуллар, тажриба машғулотлар учун масалалар, кейс-стадилар, ўқув лойиҳалари, барча назорат турлари учун топшириқлар, умумий назорат саволлари, тестлар, глоссарийни ўз ичига олган замонавий ўқув-услубий мажмуалар ва мультимедиа электрон дастури, талабалар учун ишчи дафтарларни яратди.
Иш жараёнида университет ва кафедранинг илмий, ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Унинг томонидан
2021-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт ва рақамли иқтисодиёт йўналишларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, талабалар, докторантлар ҳамда шу соҳага алоқадор мутахассислар учун “Маълумотлар базаси” номли ўқув қўлланма яратилди. Шунингдек, 7 маротаба электрон журнал ва илмий-амалий анжуманларда мақолалари республика конференция тўпламларида чоп этилган.
Ражабов Шерзод Бахтиёрович ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, талабчан, тиришқоқ, ўз иш фаолиятини юритишда профессор-ўқитувчилар билан ҳамжиҳатликда иш олиб борувчи педагог, талабалар билан мулоқотга киришиб кетадиган, юқори билим ва салоҳиятга эга мураббийдир.
У ўзининг фидойи, камтарин ҳамда жонкуярлиги билан университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар орасида ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган педагоглардан биридир.
«Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари»
кафедраси мудири и.ф.ф.д.(PhD) М.К.Абдуллаев
Download 17.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling