Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 480.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/39
Sana23.09.2023
Hajmi480.51 Kb.
#1685530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
sogliqni saqlash tizimida psixologik xizmat faoliyatini tashkil etishning oziga xos xususiyatlari (2)

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
сурункали соматик касалликка чалинган беморларнинг психологик 
ҳолатида касаллик таъсирида юз берадиган ўзгаришлар аниқланган; 
сурункали соматик касалликларнинг турли нозологиясида психологик 
ҳолат ўзгаришлари, беморнинг шахсий хусусиятлари ва шахслараро 
муносабатларининг ижтимоий-психологик жиҳатлари тавсифланган; 
ҳар бир нозологияга мос психологик ёрдам пакети ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот мобайнида 
тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги, аввало, тадқиқот объектларнинг 
Ўзбекистон 
муҳитидан 
танлангани, 
тадқиқотда 
қатнашган 
респондентларнинг етарлича репрезентативлиги, типиклиги ва аниқлиги, 
олинган эмпирик миқдорларнинг математик-статистиканинг ишончли 
усуллари ёрдамида таҳлил қилингани, текширувларнинг бир неча аниқ ва 
режали босқичларда ва турли усуллар ёрдамида амалга оширилгани, хулоса, 
таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилингани, олинган 


10 
натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти соғлиқни сақлаш тизимида психологик 
хизмат фаолиятини ташкил этишга оид ишлаб чиқилган методологик-
услубий тавсиялар ушбу муаммонинг методологик назарий асосларини 
такомиллаштиришда ўз ифодасини топган. 
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, олинган маълумотлардан 
соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида психологик ёрдам 
хизматини ташкил этиш, олий таълим муассасалари магистратура ва 
бакалавриат талабалари учун “Психологик хизмат назарияси ва амалиёти”, 
“Тиббиёт психологияси ва психотерапия”, “Консультатив психология” 
фанларидан маърузалар ва амалий машғулотлар олиб боришда, шифокорлар, 
соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатадиган психолог мутахассисларни 
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда кенг фойдаланиш 
мумкин. 

Download 480.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling