15
инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини ривожлантириш йўллари,
омиллари, талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот
маданиятини
ривожлантиришнинг дидактик таъминоти (шакл, метод,
восита ва
технологиялари), онлайн муҳити – талабаларнинг инглиз тилига асосланган
мулоқот маданиятини ривожлантириш муҳим омили эканлиги тўғрисида сўз
юритилган.
Моҳиятига кўра шахсда муайян билим, кўникма,
малака ва сифатни
шакллантириш (ривожлантириш)нинг умумий педагогик асослари тадқиқ
этилаётган жараённинг самарадорлигини таъминловчи йўлларни аниқлаш
имкониятини яратади.
Талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини
ривожлантиришда қуйидаги йўллар самарали саналади (4-расм):
Талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот маданиятини
ривожлантириш жараёнига самарали таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан
иборат деган хулосага келинди (5-расм):
Асосий йўллари
Ўз устида ишлаш
Мақсадли ва тизимли ўқитиш
Мустақил ўқиб-ўрганиш
Oнлайн мулоқот
Электрон мулоқот (e-mail алоқаси)
Маданий тадбирларда иштирок этиш
Илмий анжуманларда фаол қатнашиш
Ўзаро тажриба алмашиш
4-расм. Талабаларнинг инглиз тилига асосланган мулоқот
маданиятини ривожлантириш йўллари
Муҳим омиллари
Тил ўрганишга доир
хориж тажрибалари
Давлат сиёсатининг моҳияти
ОТМнинг ўрни
ОАВнинг роли
Халқаро таълимий алоқалар
ОТМ ахборот-ресурс
марказларининг фаолияти
Ўқув курсларининг ҳиссаси
Oнлайн муҳит
Талабаларнинг тил ўрганишга субъектив ёндашуви,
билиш даражаси
Do'stlaringiz bilan baham: