Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana18.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1585931
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
AVTOREFARAT

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
келгуси тадқиқотлар учун мультимедиа журналистикасини ўрганишнинг 
назарий ва амалий модели яратилди ва шу асосда таклиф ва тавсиялар ишлаб 
чиқилган; 
мультимедиа материалларини тайёрлашнинг ижодий параметрлари билан 
боғлиқ тавсиялар таклиф этилган бўлиб, улар тегишли олий ўқув юртлари учун 
дарслик, ўқув қўлланма ва электрон луғатлар яратишда муҳим манба бўлиб 
хизмат қилган; 
мультимедиа материалларини тайёрлаш бўйича ишланмаларни, хусусан, 
турини, жанр хусусиятларини танлашда ва медиа-мутахассислар кўникмаларини 
ривожлантиришда комплекс ёндашув таклиф қилинган, улар бакалавриат ва 


12 
магистратура босқичи талабалари учун Челябинскда 2018 йилда нашр этилган 
мутахассисларни жамоада ишлаш кўникмаларини ва лойиҳага асосланган 
таълимни ривожлантиришга қаратилган “Универсальная журналистика: опыт 
проектного обучения” (“Универсал журналистика: лойиҳалар устида ишлашга 
асосланган таълим тажрибаси”) номли халқаро дарсликда ўз аксини топган; 
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 
бакалавриат босқичи талабалари учун “Мультимедиа журналистикаси”, 
“Оммавий ахборот воситаларида медиа лойиҳаларни бошқариш”, “Медиатаълим” 
фанларидан маъруза матнлари, тақдимотлар ва видеоматериаллар ишлаб чиқилган 
бўлиб, улардан семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўришда, 
конференцияларда тақдимотлар ўтказишда, шунингдек, оммавий ахборот 
воситаларида коммуникация технологиялари бўйича семинарлар ўтказишда ҳам 
фойдаланилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги инглиз, рус ва ўзбек 
тилларидаги фундаментал илмий адабиётлардан фойдаланиш, шу асосда 
мультимедиа журналистикаси назарияси ва амалиётини тадқиқ қилиш бўйича 
фундаментал концепция ишлаб чиқиш, шунингдек, америкалик ва рус 
журналистлари томонидан яратилган кўплаб мультимедиа дастурлари 
намуналарини ўрганишда акс этади. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling