Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали асосий кириш қисмини жорий таъмирлаш бўйича


Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш


Download 139.5 Kb.
bet4/8
Sana13.04.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1350756
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кириш қисми

Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш.
1. Танлов таклифларини кўриб чиқиш муддати танлов комиссияси томонидан аниқланади, бунда танлов хужжатларини қабул қилишнинг охирги санасидан 10 иш кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
2. Зарурат туғилса танлов комиссияси томонидан танлов хужжатларини баҳолаш учун Ишчи/эксперт гурух тузилади ва тасдиқланади. Ишчи/эксперт гурухининг натижаси хулоса кўринишида расмийлаштирилади.
3. Тақдим қилинган таклифларни тўғри ўрганищ ва баҳолаш мақсадида, Буюртмачи ўз ҳоҳишига биноан қўшимча маълумотлар/изоҳлар талаб қилиши мумкин. Қўшимча маълумотлар/изоҳлар олиш жараёнида нархга ёки таклиф моҳиятига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.
4. Иштирокчиларнинг ташқи конвертларини очилиш жараёни, қатнашиш истагини билдирган Иштирокчилар иштирокида ошкора амалга оширилади.
5. Биринчи босқичда Иштирокчиларнинг ташқи конверти ва унинг ичидаги нарх таклифи конверти очилади.ва квалификацион баҳолаш хужжатлари ва нарх (смета) таклифини кўриб чиқиб баҳолаш учун таъмирлаш қурилиш бўйича мутасадди бўлган ишчи гурухга берилади.
6. Комиссия томонидан иштирокчиларни танловда қатнашиш ҳуқуқини аниқлаш мақсадида Илова №6 га асосан квалификацион баҳолаш ишларини ўтказади. Бунда танловда иштирок этишга қуйидаги ташкилот ва фирмаларга рухсат берилмайди:
- аввалги бажарилган ишлар юзасидан камчилик ва эътирозлар мавжуд бўлса;
- янгидан ташкил қилиш, тугатиш (ликвидация), ёки банкротлик палласида бўлса;
- белгиланган муддатга квалификацион баҳолаш учун керакли хужжатларни тақдим қилмаган бўлса;
- аввалги тузилган шартномалар бўйича ўрнатилган мажбуриятларни тегишли тартибда бажармаган бўлса;
- Буюртмачи билан судланган ёки арбитраж ҳолатида бўлса;
- инсофсиз иштирокчилар Ягона Реестри рўйхатида бўлса.
7. Иккинчи босқичда, баҳолаш жараёни ўтказилгандан сўнг, танлов бўйича якуний натижа чиқарилади.
8. Ишларни бажариб бериш муддати – 10 кунгача.

9. Иштирокчиларнинг нарх таклифлари «Танлов таклифи нархи»да кўрсатилган максимал нархдан ошган бўлса, қайтариб юборилади. Қолган нарх таклифлари ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.


10. Қайси Иштирокчининг таклифи ўрнатилган талабга мос келса ва нархи бошқа Иштирокчиларга нисбатан арзон бўлса, шу Иштирокчи билан шартнома имзоланади.
11. Агар танлов комиссияси томонидан танлов ўтказилган деб топилса, конверт очилган кундан бошлаб 10 кундан кечикмаган ҳолда комиссия ғолибни аниқлайди.
12. Иштирокчиларни танловда қатнашишдаги ҳуқуқларини бошқа юридик шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.
13. Танлов ғолиби (шу жумладан заҳира ғолиби) тўғрисидаги расмий қарор, танлов комиссияси тўхтамига асосан қабул қилинади. Ушбу масала бўйича қарор танлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш орқали амалга оширилади. Овозлар тенг бўлганда, танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади.
14. Танлов ғолиби (шу жумладан заҳира ғолиби) рўйхати танлов комиссиясининг баённомаси орқали тасдиқланади.
15. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
16. Ғолиблар рўйхати тасдиқлангандан сўнг ишчи орган 3 кун ичида Иштирокчиларни огоҳлантиради ва танлов натижаси бўйича эълонни УзРТСБ: www.dxarid.uzex.uz махсус порталига жойлаштиради.

17. Танлов комиссиясининг қарорига асосан шартнома илова қилинган формага асосан тузилади. Ғолиб Иштирокчи шартнома тузилиши тўғрисида хабар олгандан сўнг, 10 кун ичида шартнома имзолаб, Буюртмачига қайтариши керак.


18. Шартномани ўз вақтида имзоламаслик, шартномани бажаришни рад этиш деб баҳоланади, бу ҳолатда заҳира ғолиб Иштирокчининг таклифи кўриб чиқилади.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling