8-расм. Кўп компонентли ҳар хил босим
остида
қуйишнинг
асосий
босқичлари
схемаси:
а
-
ҳосил
бўлган
бўшлиқни
тўлдиришнинг
дастлабки
босқичида
маҳсулотнинг сирт қатламини ҳосил қилиш
учун термопласт юборилади;
b - қуйишнинг оралиқ босқичида
маҳсулотнинг
марказий
зонасини
тўлдиришга мўлжалланган термопласт ҳосил
бўладиган бўшлиқнинг марказига киради;
c - марказий зона учун термопластни
қуйиш тугагандан сўнг (у деярли тўлганда),
бузилмаган сирт қатлами марказий зонада
жойлашган массани тенг равишда қоплайди;
d - маҳсулотнинг марказий зонаси учун
термопласт қуйиш жараёни тугагандан сўнг,
яна асл ҳолатига қайтади, тозаланади ва
кейинги циклга тайёрланади.
Ушбу технологиялардан фойдаланиб биз бунтбузгич ва таъминлагич
(РП ва РБ) учун турли хил қозиқчалар олдик (9а-расм). Кўпкомпонентли қуйма
детални ҳосил қилиш учун биз дастлаб бунтбузгич қозиқчали деталини Solid
Edge 2020 дастури ёрдамида лойиҳалаштирдик. Шундан сўнг қозиқчали
детални чекли элементлар усули асосида ҳисобланади. Бунинг учун биз
дастлаб қозиқчали детал учун материал танлаймиз, масалан, юқори босимли
полиэтилен (9б-расм).
Чекли элементлар усули (ЧЭУ) бугунги кунда фан ва техниканинг бир
қатор соҳаларида таркибий таҳлилнинг умумэътироф этилган асосий усули
ҳисобланади. Шунинг учун, ушбу ишда биз ЧЭУда Solid Edge 2020 дастуридан
фойдаланиб, бунтбузгич ва таъминлагич (РБ ва РП) қозиқчали деталларини
ҳисоблаб лойиҳаладик.
Solid Edge 2020 дастуридан фойдаланиб, биз кучланиш (Stress), кўчиш
(Displasement) ва ишончлилик коэффициенти (Factor of Safety) қийматларини
оламиз. Шундай қилиб, кучнинг катталиги қийматини бериш мумкин, шундан
кейин қозиқча куч катта кичиклигига қараб синиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |