Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Двигателларни чиниқтириш. Двигателлар СТЭ-40-1000 ГОСНИТИ, 
СТЭУ-28-1000 ГОСНИТИ универсал электр тормозли чиниқтириш стендларида 
ишлатиб синовдан ўтказилади. 
Чиниқтириш тартиблари: совуқ чиниқтириш, газ бериб юксиз ишлатиб 
чиниқтириш, газ бериб юклаб чиниқтириш, синаш ва кўздан кечириб назорат 
қилиш. Двигателни синашда таъмирлаш сифати, механизмларнинг тўғри 


ростланганлиги ва бундан ташқари, двигателнинг қуввати, ѐнилғини соатли ва 
солиштирма сарфи аниқланади. 
Машиналарни ишлатганда унинг бўѐғи атроф муҳит ва механик таъсир 
натижасида хиралашади, ейилади ва кўчади. 
Сиртни бўяшга тайѐрлаш. Сиртни бўяшга тайѐрлаш бўѐқнинг металлга 
яхши ѐпишиши учун тўсқинлик қиладиган эски бўѐқларни, зангларни, ѐғ ва бошқа 
кирларни кеткизишдан иборат. 
Тракторлар ва автомобилларни асосий таъмирлашда эски бўѐқ олиб 
ташланади. Эски бўѐқларни ва зангларни кетказиш учун ихтисослаштирилган 
таъмирлаш корхоналарида қум пуркаш аппаратларидан фойдаланилади. 
Кейинги вақтларда металл сиртларини ѐғдан тозалашда синтетик ювиш 
воситалари тобора кенг қўлланмоқда. Бу воситалар сувда яхши эрийди, 
металлнинг тозаланадиган сиртини ҳамда кир устини намлайди ва кирни яхши 
кетказади. Бундай воситалар қаторига таркибида сиртқи фаол моддалар (СФМ) ва 
ишқорли электролитлар бўлган МЛ-51, МЛ-52, МС-5, МС-6, Лабонит-101, 
Лабонит-203 ишқорли ювиш воситаларини кўрсатиш мумкин. 
Сиртларни тайѐрлаш. Эски бўѐқ таъмир турига ва эски қоплама холатига 
қараб қисман ѐки бутунлай кетказилади. Эски бўѐқни кетказиш усуллари: 
1) каустик соданинг 5 фоизли эритмаси 80-90°С гача иситилган ваннага 
ботириш; 
2) сиртларни чўтка, жилвиртош, пўлат шпателлар билан механик усулда 
тозалаш. 
Сиртларга бўѐқ суркашдан олдин уларни совун содали эритма, сўнгра сув 
билан ювиш ва артиб қуритиш керак. 
Сиртларни бўяш олдиндан улар грунтланади. Грунт–бўяш учун тайѐрланган 
сиртга суртиладиган қатлам. Грунт сиртларга 15-20 мкм қалинликда суртилади. 
Грунт қатлами металлни занглашдан сақлайди ва бўѐқнинг сиртга мустаҳкам 
ѐпишишини таъминлайди. Бунинг учун скипидарда эритилган №138 ѐки ГФ-020 
грунтлари 
ишлатилади. 
Шунингдек 
ФЛ-03К, 
ФЛ-03КК, 
ФЛ-03Ж 
фенольформальдегид грунтлар ҳам ишлатилади. Тракторлар учун кўпинча ПФ-
133 ѐки ПФ- 115 пентафталли эмаллар, ХВ-133, ХВ-125, ХВ-16, ПХВ-6, ПХВ-15 
перхлорвинил эмаллар ва бошқалар кўпроқ қўлланилади. 
Қишлоқ хўжалик машиналари бир-икки қатлам бўялади. 
Енгил автомобилларни бўяш учун нитроцеллюлозали эмаллар ишлатилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling