Тошкент давлат техника университети
МАШИНАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таъмирлаш усулларининг таснифланиши
МАШИНАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ УСУЛЛАРИ РЕЖА: 1. Таъмирлаш ва ТХК усуллари. 2. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш сифатини бошқариш. 3. Таъмирлаш корхоналарини лойихалаш ѐки такомиллаштиришининг умумий ҳолатлари ва тартиби. Машиналарни таъмирлаш усуллари – таъмирлаш операцияларини бажариш технологик ва ташкилий қоидалари мажмуидир. Машиналарни таъмирлаш тажрибасида қуйидаги усуллар қўлланилади: эгасиз, эгали ва поток, агрегат ва узел усуллари. Машиналарнинг у ѐки бу усулининг қўлланилишига кўпчилик омиллар сабаб бўлади. Шу сабабли объектларнинг лойихаланаѐтган корхонада қабул қилинадиган таъмирлаш усуллари ишлаб чиқариш дастурининг характери ва катталигига, асосий ишлаб чиқариш жараѐнида ва намунали ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сонига мувофиқ танланади. Бунда қуйида келтирилган омиллар ҳисобга олиниши керак. Таъмирлаш усулларининг таснифланиши Таъмирлаш даврийлиги бўйича йил бўйи, мавсумли. Корхонанинг эҳтиѐт қисмлар билан таъминлаш характерига кўра Таъмирланадиган объектларнинг конструтив элементларни эгасизлик даражасига кўра Таъмирланадиган объектларни жойлашиш характерига кўра Таъмирлаш билан қамралган объектлар хажмига кўра Ишлаб чиқариш жараѐнинг табақалаштирилишига кўра четдан олинадиган тайѐр деталларда эгасиз. қисман эгали, эгали. боши беркли, чизиқли (поток). тўла жамланган, агрегат. якка усул, узел усули, поток-узел усули, поток усули. Эгасиз таъмирлаш усулидан ихтисослаштирилган корхоналарда фойдаланилади. Бунда қайта тикланган ташкил этувчи қисмларни буюмнинг маълум нусхасига тегишлилиги сақланмайди, яъни машина узел ва деталларга ажратилади, қайта тикланган ва янги деталлардан бошқа бирикма ва узеллар эгасиз йиғилади. Эгали таъмирлаш усулида, аксинча, қайта тикланган ташкил этувчи қисмларнинг буюмнинг маълум нусхасига тегишлилиги сақлаб қолинади. Бу усулнинг афзалликлари шундан иборатки, йўл қўйилган чегара ўлчамларидан ташқарига чиқмаган бирикмалар сақлаб қолинади, деталлар эса йўл қўйлган ўлчамлардан ортиқча ейилган бирикмалардагина алмаштирилади. Натижада бирикма, узеллар ва умуман бутун машина эгасизланмайди. Агар мавсумий ишлар даврида ва унча катта бўлмаган иш бўлагида машинанинг бетўхтов ишлашини таъмирлаш талаб этилса, бундай таъмирлаш усули тежамли усул бўлади. Лекин амалда кўпинча эгасиз таъмирлаш усулидан фойдаланилади ва машина потокда қисмларга ажратиладиган ҳамда йиғиладиган ҳоллардагина у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Поток усулида таъмирлаш ишлари ихтисослаштирилган иш ўринларида маълум технологик кетма-кетликда ва бир маромда бажарилади. Узеллар, агрегатлар ва машиналар поток линияларда таъмирланади ва йиғилади. Иш ўринларида бу линиялар бўйлаб жойлашади. Объект тайѐр, чиниқтирилган ва синалган агрегатлар ва узеллардан йиғилади. Алоҳида узелларни таъмирлаш, йиғиш ва чиниқтириш линиялари технологик кетма-кетликда буюм (машиналар, агрегатлар) умумий йиғиш линияси поток усулидан бир типдаги машиналарга ихтисослаштирилган иш ўринларини қўллаб маълум кетма-кетлик ва бир маромда хизмат кўрсатишга талабномалар жуда кўп бўлганда фойдаланилади. Одатда бу усул юк ва енгил автомобилларга, белгиланган вақтга хизмат кўрсатиш учун қисқа вақт оралиғида хўжаликлардан техник хизмат кўрсатиш станцияларига айлана олиш қобилиятига эга бўлган серқувват К-701 ва Т-150К тракторлар типидаги мураккаб машиналарга хизмат кўрсатишда кўпроқ қўлланиб келинади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling