Тошкент давлат транспорт университети Ma’ruza metrologiyaning asoslari. Oʼlchashlarning turlari va usullari. Oʼlchash vositalari. Oʼlchash turlari va vositalari. Meʼeriy metrologik taʼriflash. Universal oʼlchash vositalari


Download 0.68 Mb.
bet3/9
Sana13.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1000069
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2.Maruza MCC (2)

Текшириш натижасида маҳсулот сифатига «яроқли» ёки «яроқсиз» (тузатиб бўладиган, тузатиб бўлмайдиган) деган бахо берилади.
Деталларни текширишда дифференциал ва комплекс усуллардан фойдаланилади.
Дифференциал усул маҳсулотнинг ҳар бир парамет-рини алоҳида текширишдан иборат.
Масалан, микроскопда резьбали колибрни текширищда унинг ўртача диаметрини, резъбанинг қадамини ва бурчак профилининг ярмисини каби элементларини топишдан иборат.
Комплекс усул бир неча параметрлар хатоликларини биргаликда аниқлашдан иборат.
Масалан, резьбани резьбали калибр билан текшириш.
Ўлчаш воситалари деб ўлчашларда ишлатилаётган ва меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлган техник воситасига айтилади.
Улар ўлчовларга, ўлчаш асбобларига, ўлчаш мосламаларига, ўлчаш тизимларига бўлинади.
Ўлчов - берилган ўлчамли физик катталикни қайта ўлчаш учун хизмат қилувчи ўлчаш воситасиридир. Ўлчовлар ўлчов бирликларининг ҳақиқий катталикларини тиклаш учун хизмат қилади, масалан: ясси параллел узунлик ўлчови, бурчак ўлчови, тарози тошлари - масса ўлчови ва ҳоказо.
Ўлчаш асбоблари ўлчанадиган ахборот ҳақида кузатувчи, бевосита қабул қила оладиган даражада сигналлар ишлаб чиқариш учун хизмат қиладиган ўлчаш воситасидир. Улар аналогли, рақамли, қайд қилувчи каби турларга бўлинади.
Универсаллик даражасига кўра асбоблар турли буюмларни бир номдаги катталикларини ўлчаш учун хизмат киладиган универсал ва бир турдаги буюмлар ёки параметрларни (масалан, юза ғадир – будурлигини ва бошқалар) ўлчаш учун хизмат қиладиган махсус асбобларга бўлинади.

Тузилишига кўра чизиқли ўлчамларни ўлчайдиган штрихли асбоблар штрихли (нониусли асбоблар), микрометрик винт жуфтли (микрометрик асбоблар), ричагли (миниметрлар), тишли (соатга ўхшаш индикаторлар), пружинали (микаторлар ва микро каторлар), ричаг-пружинали (миникаторлар), оптик -механик (оптиметрлар, ўлчаш микроскоплар), электроконтакли, индуктив, индукцион ва бошка турларга бўлинади.

  • Тузилишига кўра чизиқли ўлчамларни ўлчайдиган штрихли асбоблар штрихли (нониусли асбоблар), микрометрик винт жуфтли (микрометрик асбоблар), ричагли (миниметрлар), тишли (соатга ўхшаш индикаторлар), пружинали (микаторлар ва микро каторлар), ричаг-пружинали (миникаторлар), оптик -механик (оптиметрлар, ўлчаш микроскоплар), электроконтакли, индуктив, индукцион ва бошка турларга бўлинади.

индикаторлар
микаторлар
оптиметр

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling